Рамазонда нафсни тарбиялаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз ва муҳтарам биродарлар! Аллоҳ таоло рўзаларимиз, намозларимиз, ибодатларимизни қабул айласин. Дунё ва охиратдаги мурод ва мақсадимизга етказсин.

Ҳар бир ибодатда, Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ва Исломнинг ҳар бир буйруқларида ҳикмат бор. Яъни ҳар бири ўз ўрнида, бирор сабаб билан инсонга фойда беради. Масалан, рўзанинг баданга, меъдага, руҳга, ақлга фойдаси бор, савоб жиҳатидан ҳам манфаати тегади. Рамазон ойининг муаззам фойдалари мавжуд. Рамазон – Аллоҳнинг бизни яхши банда бўлишимиз учун ўтказадиган бир ойлик синовидир.

Рўзада оч юриб, нафсни енгиш ўрганилади. Нафснинг орзу-истаклари бажарилмайди, уни енгиш ўрганилади. Кундуз нафсни енгасиз, кечроқ нафс тирилиб, бизни енгади. Кундузи рўза тутди, савоб қозонди, кечаси телевизор кўрди, таровеҳни ўқимади, папирос чекди, ибодатни ўрнига ўйин-кулгу қилди, гуноҳга ботди. Бундай бўлмайди. Кундузи олган куч-қувват билан кечаси ҳам, Рамазондан кейин ҳам нафсини енгиши керак. Шундагина яхши банда бўлинади.

Рамазондан унумли фойдаланмоқ, уни ҳақиқий маънода ўтказмоқ лозим. Рамазонда нафсни кундузи қандай енгган бўлса, кечаси хам шундай енгиш керак. Рамазонда нафсни енгишни ўргангандан кейин йил давомида уни енгиш лозим. Умр бўйи Аллоҳнинг яхши бандаси бўлиш лозим. Тақвони ўрганиб, Аллоҳнинг севикли бандаси бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи ила рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топадир», деганларини эшитдим». Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳибон ва Ҳоким ривоят қилишган.

Рамазон – жаннатга тайёргарлик кўриш ойи. Рамазон – нафсни ислоҳ этиш ойи. Рамазон – яхши мусулмон бўлиш ойи. Аллоҳ таоло барчамизни ғафлат уйқусидан уйғотиб, ўзининг хос, ориф, огоҳ қулларидан айласин.

 

Назокат тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Намоз адо этилувчи уй фаришталар маскани Савол Намозни тарк этишнинг зарари нималардан иборат Жавоб Намоз давоми...

03:02 / 17.03.2017 5376
Таҳорат луғатда покликдир. Поклик бу, инсон табиатан рағбат қиладиган, ўзи ва бошқаларни ҳам шундай давоми...

06:18 / 29.11.2016 8873
Бугун 18 апрель 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ҳилолнашр нашриётига ҳам ўз давоми...

16:24 / 18.04.2019 1674
Бугунги кунда илмфан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва давоми...

16:21 / 11.02.2019 2367