11 ёшли муслима IQ тестидан энг юқори натижани кўрсатди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Буюк Британиянинг Эйлсбери ўрта мактабида таълим оладиган 11 ёшли муслима Тара Шарифий IQ Менса тестида 162 баллни қўлга киритди. Бу натижа билан у “жуда ҳам ақллилик” (даҳолик) чегараси бўлмиш 140 баллдан анча илгарилаб, Альберт Эйнштейнни ҳам ортда қолдирди, деб хабар беради “Ислам.ру” нашри (аслида Эйнштейн ҳеч қачон бу тестни топширмаган бўлса ҳам, тадқиқотчилар унинг даражасини 160 балл билан баҳолаганлар).
Шарифий топширган IQ тести унга Менса (юқори даражадаги интеллект соҳиблари учун энг машҳур ва энг қадимги ташкилот)га аъзо бўлиш ҳуқуқини беради.
“Натижани кўриб ҳайратда қолдим. Мен ҳеч қачон бундай яхши натижани кутмагандим, – дейди Тара. – Тестни топшириш ҳақидаги қарорга ота-онам билан маслаҳатлашган ҳолда келди”.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
   Файзли кунлар шукуҳи яқинлашгани сайин бу улуғ кунларни ўзига муносиб тарзда кутиб олиш масъулияти ҳис давоми...

16:34 / 11.03.2017 5051