“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти талаба қизлари ижоза олишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 30 апрель 2019 йил санасида “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 20 нафардан ортиқ талаба қизлари Сулаймон Жамзурийнинг “Туҳфатул атфол” (“Болаларга туҳфа”) номли китоби бўйича олима Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан ижоза олишди.
Мазкур китоб 61 байтдан иборат бўлиб, тажвид қоидалари назмий битилган.
Илмий кечада билим юрти мударрисалари, жумладан, Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам сўзга чиқиб, талаба қизларни бундай ютуқ билан табриклашди. Шунингдек, бу мукофотнинг илмий омонатдорлиги, ўзига яраша масъулияти борлигини ҳам таъкидлашди.
Тадбир сўнггида Одинахон Муҳаммад Содиқ талаба қизларнинг ҳақларига гўзал дуо қилиб берди.

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда ёш оналар учун Қозонча номли янги лойиҳа ташкил этилди. Тошкент шаҳрида кўнгилли инсонлар давоми...

16:00 / 10.10.2019 3061
Расм дарсидан дарс берувчи муаллим бошланғич синф ўқувчиларига баҳор манзарасини чизишни буюрибди. Бир давоми...

01:04 / 27.12.2016 3368
embedhttpswww.youtube.comwatchvRPDfUvtnKSEembed

11:27 / 24.05.2017 3285
Зино катта гуноҳ эканини биламан, лекин бу ишга бир бор қўл урганман. Бугун эса виждоним қийналади. Мен ўз давоми...

15:17 / 24.11.2016 10969