Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ТАҲОРАТГА ОИД
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

31-масала

Киши бирор нарсани, масалан, олмани тишлаб, унда қон изини кўрса-ю, сўнгра туфлаганида туфугида қон кўрмаса, таҳорат бузилмайди.

32-масала

Агар кишининг бирор аъзосини зулук сўриб, қонга тўйинса, таҳорати бузилади. Агар қонга тўйинмаса, бузилмайди. Агар қонини пашша, чивин ёки кана сўрса, қонга тўйинса ҳам, тўйинмаса ҳам бузилмайди.

33-масала

Қулоқ ёки қориндан сув чиқса ва оғриқ билан чиқиб, оқса, таҳорат бузилади. Шунингдек, кўздан ҳам оғриқ билан сув чиқса, таҳорат бузилади.

34-масала

Таом, сув ёки аччиқ сув қайт қилганда оғиз тўлиб қайт қилган бўлса, таҳорат бузилади, оғиз тўлмаса бузилмайди. «Оғиз тўлиб қайт қилиш» деганда тўхтатиб қолиш ёки тутиб туриш қийин бўлган ёки умуман мумкин бўлмаган ҳолат назарда тутилади. Агар қийинчиликсиз тўхтатиб қолиш мумкин бўлса, бу «оғиз тўлиб қайт қилиш» ҳисобланмайди. Балғам қайт қилса, оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам таҳорат бузилмайди. Қон қайт қилганда оқадиган, суюқ бўлса, оғиз тўла бўлмаса ҳам таҳорат бузилади. Лекин лахта, яъни ивиб, қотиб қолган қон бўлса, оғиз тўлмаса, таҳорат бузилмайди.

35-масала

Қайт қилиш такрорланса, яъни оз-оздан бир, икки ва уч марта қайт қилса ва барчасини тўплаганда оғиз тўла миқдорга етадиган бўлса, қайт қилишнинг сабаби бир бўлса, таҳорат бузилади; сабаби турлича бўлса бузилмайди.

Масалан, бир кишининг кўнгли айниб, қайт қилса, сўнгра кўнгил айниши ўтиб кетмай туриб, иккинчи ва учинчи марта қайт қилса, таҳорати бузилади. Лекин бир мартадан кейин кўнгил айниши ўтиб кетиб, нафси тинчланса-ю, кейинроқ яна кўнгли айниб, иккинчи ва учинчи марта қайт қилса, таҳорат бузилмайди.

Мавзуга оид мақолалар
Бизни шундай жаннатмакон юртда яшашлигимизни насиб этган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин. Бизга давоми...

11:38 / 16.03.2017 12796
Рамазоннинг биринчи куни нохуш бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳижоб ўраган бир аёл кўчада тўкилиб ётган давоми...

10:29 / 02.05.2019 2661
СИЗСИЗ ЕТИМ ҚОЛДИ РАМАЗОН Марҳум Устоз Шайх Ҳазратларига рамазон марсияси Қани ўшал бахтли он Сизла ўтган давоми...

06:27 / 08.04.2019 4915
Fийбатнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича давоми...

08:17 / 10.11.2016 6854