Муслима фотосуратчи жамоат жойларида намоз ўқиётган мусулмонларнинг фотосуратлари учун мукофотланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон фотосуратчи Сана Уллаҳ ўзининг “Сиз ибодат қиладиган жойлар” деб номланган фотожамланмаси учун 2019 йилги Гольдциер (Goldziher) мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Жорж Вашингтон университети мустақил нашри The GW Hatchet. Фотожамланмада мусулмонларнинг турли жамоат жойларида ибодат қилаётганлари акс этган.

Гольдциер мукофоти (Goldziher Prize) мусулмонлар ҳаётини ёритиб берувчи америкалик журналистларга бериладиган мукофотдир.

Сана АҚШдаги 5000 доллар мукофот совриндори бўлган 6 кишидан биридир. Иқтидорли ғолибанинг таъкидлашича, “Мукофот Исломнинг кўпчилик кўрмайдиган ёки кўрса ҳам, билмайдиган томонларини инсонларга таништирди”.

Сана ўз фотожамланмасидаги суратларни 2015 йилда, синглиси кийиниш хонасида намоз ўқимай қўйган пайтдан бошлаган. “Шу онлар мени бошқа мусулмонларнинг ибодат қилишларини суратга олишга ундади”, дейди у. У ўз фотосуратлари орқали мусулмонларнинг ўзига хослигини кўрсатиб бериш орқали Ислом тўғрисида инсонларда тасаввур пайдо қилиш, мусулмонлар ибодатининг гўзаллигини тасвирлаб беришни истади.

Лойиҳа ҳақида сўзларкан, Сано яна шундай деди: “Ушбу лойиҳа инсонларни мусулмонлар нима учун бундай қилишларини, бунинг ортида нима мақсад борлигини сўзлаб беришга ундашига, шу билан бирга ёш мусулмонларни ўз динларига қўрқмай амал қилишга руҳлантиришига умид қиламан”.

Мавзуга оид мақолалар
«Ислам для всех» сайти хабар беришича, Бирлашган Араб Амирликлари аёллари ҳам кичик ва ўрта бизнес давоми...

14:15 / 21.12.2016 2902
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар, бугун давоми...

04:01 / 09.02.2017 3407
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

14:27 / 09.12.2016 4253
  Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб, у зотга ҳосилсизлик ва қурғоқчиликдан шикоят қилибди. У зот давоми...

01:38 / 23.12.2016 9715