Индонезиядаги масжидда “Гуручли банкомат” пайдо бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жакарта шаҳридаги масжидлардан бирида кам таъминланганлар учун гуруч берувчи автомат ўрнатилди. Ишга туширилишининг биринчи кунидан бошлаб мазкур ускунадан пойтахт аҳолиси катта шов-шув билан фойдалана бошлади. «Равзалатул Жаннаҳ» жомесига келганлар тунги (хуфтон) намоздан сўнг масжидга ўрнатилган ускунани кўрдилар, дея хабар беради Ансар.ру.
ATM Beras («Гуруч берувчи банкомат») ускунаси кам таъминланганларга текин дон бера бошлади. Ишга туширилганининг биринчи кунидаёқ унинг олдида катта навбат ҳосил бўлди. «Гуруч тарқатиб, биз бутун оилага ёрдам беришимиз мумкин бўлади. Агар биз, масалан, 100 минг рупий (7$) берсак, бу 1-2 та одамга етиши мумкин, холос», дея таъкидлади масжид вакили Барнас Сумантри. «Мен қаровулман. Ойлик маошим атиги 1 миллион рупий (70$). Мен унинг катта қисмини гуруч учун сарфлардим», дейди масжиддан гуруч терминали учун карта олган Али.
Ҳар бир муҳтож кимса терминалдан ҳафтада 2 марта, чоршанба ва якшанба кунлари 4 кг.дан гуруч олиши мумкин. Шу билан бирга гуруч тарқатиладиган кунларда масжидда Ислом динига оид дарслар ҳам ўтилади, демак, келган одамлар икки карра фойда – билим ва таомга эга бўладилар.


Islam-today

Мавзуга оид мақолалар
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо давоми...

15:12 / 13.02.2018 6788
Дуонинг таърифи ва фазилатлари   Дуо сўзи луғатда чақирмоқ, талаб қилмоқ, тарғиб қилмоқ маъноларини давоми...

11:28 / 03.03.2018 3631
              «Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб давоми...

06:19 / 02.03.2017 4555
 Керакли маҳсулотлар 500 г маргарин 4 та тухум сариғи 1 пиёла шакар 1 пиёла қатиқ 0,5 чой қошиқ содауксусга давоми...

07:13 / 29.11.2016 5433