Ҳар қандай фанни тез ўзлаштириш йўли
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Физика фани бўйича Нобель мукофоти совриндори Ричар Фейнман ҳар қандай мавзуни тезроқ ва чуқурроқ ўрганишга ёрдам берадиган таълим олиш алгоритмини ишлаб чиқди.

Кунлардан бир куни Ричар исталган мавзуни бошқалардан кўра яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган усулни ўйлаб топди. Бу усул «Фейнман усули» номини олди.

Бунда сиз ўрганмоқчи бўлган мавзу ёки тушунчанинг қандай эканининг аҳамияти йўқ. Фейнман усули ҳамиша иш беради. У ўта содда ва оддий бўлиб, бор-йўғи уч босқичдан иборат.

Биринчи қадам: болага ўргатинг!

Тоза қоғоз олинг ва ўрганмоқчи бўлган нарсангизни ёзинг. Бу борада билган нарсангизни худди ақлли дўстингизга эмас, балки 8 ёшли болага ўргатаётгандек ёритинг. Кўпчилик инсонлар мураккаб сўзлар ва атамаларни ўзлари ҳам тушунмаган ҳолда ишлатишади. Бирор фикрни бошдан-оёқ бола ҳам тушунадиган даражада оддий сўзлар билан ёзиб чиқсангиз, ўзингизга унинг моҳиятини янада чуқурроқ даражада тушунишингизга ёрдам берасиз. Яхшилаб ҳаракат қилсангиз, қаерда тушунмаётганингизни, сизга нима етишмаётганини англаб етасиз. Бу эса сизга ўзингиздаги бўшлиқни қаердан тўлдиришни ўрганиш имконини беради.

Иккинчи қадам: такрорланг!

Биринчи қадамда билимларингизда камчилик борлигини англашингиз турган гап. Қаердадир бирор муҳим маълумотни тушириб қолдиришингиз, бирор нарсани тушунтира олмаслигингиз ёки шунчаки тушунчаларни боғлай олмай қолишингиз табиий ҳол. Бу ҳам муҳим ҳолат – сиз ўз билимларингиз чегарасини кашф қилдингиз. Мана шу нуқтада ўрганиш жараёни бошланади. Энди сиз ишкал қаердалигини биласиз: асосий манбага қайтиб, уни қайта ўрганинг. Токи уни оддий атамалар билан бехато тушунтириб берадиган бўлмагунингизча такрорланг.

Учинчи қадам: қайта ишланг ва соддалаштиринг!

Ҳозир сизнинг қўл остингизда бир қанча қўлёзмаларингиз тўпланди. Уларни кўриб чиқинг. Орада мутахассисларгина тушунадиган атамаларни ўтказиб юбормаганингизни текширинг. Овозингизни чиқариб ўқинг. Агар эшитган одам сизнинг ёзганларингизни осонгина тушунадиган бўлмаса, демак, сиз ҳали яна ўз устингизда ишлашингиз лозим.

Манба: http://www.islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
  Инсон ҳаёти давомида ўқийди, ўрганади ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади. Кимки ўз ўрганганларига амал давоми...

05:47 / 15.03.2017 3601
Маълумки, қадим замонларда одамлар савдо ва иқтисодий муомалаларини қўлларидаги мулк бўлган нарсаларни давоми...

10:53 / 07.10.2016 2843
httpswww.youtube.comwatchv12JjUhwX7S8

09:30 / 22.05.2018 3070
Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз фазлингдан кўрсатиб, у зотга қиблани ўзгартириб берганингдек давоми...

05:28 / 07.03.2023 1870