Голландиялик исломофоб сиёсатчи Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Душанба куни Голландиянинг ўнг партия аъзоси, мусулмонларга қаршилиги билан маълум бўлган сиёсатчи Йорам Ван Клаверен Исломни қабул қилганини эълон қилди. Унинг эътироф этишича, Ислом ҳақида китоб ёзар экан, бу сиёсатчининг танқидлари ҳақ динга кириши билан якун топди. Голландия радиосига берган интервьюсида у шундай деди: «Ёзиш жараёнида менинг Ислом ҳақидаги қарашларимни тубдан ўзгартирган маълумотлар тобора кўпроқ учради».
Ван Клеверен 2010-2014 йилларда Озодлик партиясидан парламент аъзоси бўлган. Ўша пайтларда у Исломнинг ашаддий танқидчиси эди. NRC унинг ўша пайтдаги «Ислом – бу ёлғон», «Қуръон – заҳар», деган сўзларини иқтибос қилиб келтиради.
Газетага берган интервьюсида унга берилган «Айтган сўзларингиз учун ўзингизни айбдор ҳис қиласизми?» деган саволга у «шунчаки адашганини» таъкидлаб, ўша пайтдаги партиянинг сиёсати шундай бўлганини, барча ёмон нарсалар у ёки бу тарзда Исломга боғланиши лозим бўлганини қайд қилди.
«Қандай янгилик! Собиқ ўта ўнгчи голландиялик парламент аъзоси исломофоблиги билан мушҳур эди. Энди у Исломга кирибди. Исломни ёмонотлиқ қилиш учун ёзаётган китоби унинг ҳақ динга кириш ҳикоясига айланди», деб ёзади Европа тадқиқотлар институти кичик илмий ходими, Яқин Шарқ масалалари бўйича таниқли мутахассис Коерт Дебойф ўзининг Твиттер профилида.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvW4OnpqGZSTsfeatureyoutu.beembed

09:50 / 09.12.2016 4479
1. Тирсакларини икки ёнидан йироқ қилиш. 2. Рукуъ ва саждага такбир айтиш. 3. Рукуъ ва саждада тасбеҳ айтиш. 4. давоми...

13:14 / 09.12.2016 2612
Бугунги кунда илмфан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва давоми...

16:21 / 11.02.2019 2363
Ушбу мавзуда сўз юритишдан олдин аёл киши билан эркак кишининг орасидаги тенг ҳуқуқлилик деганда нимани давоми...

10:39 / 17.11.2016 6622