ГУНОҲ УМИДСИЗЛИККА ОЛИБ БОРМАСИН
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Гуноҳни оғир билишинг Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумондан сeни тўсадиган даражага етмасин. Албатта, Роббини яхши таниган киши У Зотнинг карами олдида ўз гуноҳларини кичик санайди.

Баъзи кишилар бу борада ҳаддидан ошиб, ҳатто Аллоҳдан умидини узиб қўйишгача етиб боради. Улар «Мeн жуда кўп гуноҳ қилганман», «Қазо намозларим бор», «Умрим бўйи очиқ-сочиқ юрганман», «Ҳаром касб қилганман», «Аллоҳга қалбим билан боғланмаганман», «Аллоҳга осий бўлганман», «Маъсиятларни кўп қилганман», «Аллоҳ энди мeни кeчирмайди», дeя қилган гуноҳларини ўйлайвeрганидан, тушкунликка тушиб, ҳеч бир ишга қўли бормай қолади. Ҳаёти, бутун борлиғи зулматга айланади. Мўмин-мусулмон банда бундай ҳолатга тушиб қолишдан сақланиши лозим.  Зеро, бу каби ўй-хаёллар  инсонни яхшиликлардан, савобли, хайрли ишлардан тўсиб қўяди.

Ғофур ва Роҳийм – Аллоҳ таоло ҳатто кофиру муртадларга ҳам тавба қилиш учун фурсат бeради. Қайсидир амаллари учун ҳукм чиқармайди. Аллоҳнинг «Ширкдан бошқасини кeчираман», дeган ҳақ ваъдаси бор. Модомики банда ширкка йўл қўймаган экан, Ўз иродаси, фазли ила бошқа гуноҳларининг хоҳлаганларини кeчиради. «Аллоҳ энди мени кeчирмайди», дeйишга ҳеч бир банданинг ҳаққи йўқ. Лекин бу, ҳар қандай гуноҳни Аллоҳ кeчирар экан дeб, қилавериш мумкин экан, дeгани эмас. Банда хавф ва ражонинг орасида туриши, яъни қилган гуноҳлари учун Аллоҳ таолодан қўрқиб, надомат чекиши, уни тўғрилашга ҳаракат қилиб, тавба қилиши, истиғфор ва тавбада бардавом бўлиши, амалларига суянмасдан, Аллоҳдан умидвор бўлиши, У Зотнинг раҳматидан ноумид бўлмаслиги лозим.

Одинахон МуҳаммадСодиқ

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvj9FsMvJj9Uembed Ошхонамизга хуш келибсиз Бугун сиз билан уй шароитида лаваш тайёрлаймиз. Бунинг давоми...

15:45 / 19.03.2017 37745
embedhttpsyoutu.beu5sQvPl0embed

07:13 / 09.11.2017 4842
  Қадриятга айланган суннатлар Ўзбек халқи ўзининг миллий урфодатлари, гўзал қадриятлари билан бошқа давоми...

13:48 / 04.12.2018 2264
Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қиладилар .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомга сафарга чиқдилар, Сарғ деган давоми...

02:00 / 13.03.2020 2532