“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида мавлиди шариф
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    20 ноябрь 2018 йил санасида “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида мавлиди шариф бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан, Тошкент Ислом институтидан, “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайтидан вакилалар, муҳтарама устозалар ва талаба қизларнинг оналари ташриф буюрдилар. Мавлид маросими муборак Қуръон тиловати ва тадбирга бош-қош бўлган устоза Гулобод Қурбонова томонидан қилинган дуо билан очиб берилди. Сўнг толиба қизлар аввало ўтган йиллар давомида мавлид тадбирларида қай мавзуларда ижодий саҳналар қилишгани ҳақида тасмали видео-ролик намойиш этишди. Бу йилги мавлидда эса улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақида саҳнали ҳикоя қилиб беришди. Шунингдек, Ухуд жангидаги мушрикларнинг ҳолатини ифодаловчи тарихий саҳна ва видео-ролик қўйиб берилди. Яна мўмина оналаримиз тўғрисида ҳам гўзал монологлар айтилди. Тадбирга талаба қизлар томонидан ижро этилган гўзал салавоту нашидлар яна-да зеб берди. Таъкидлаш жоизки, Макка ва Мадина шаҳрининг Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларидаги ҳамда ҳозирги тасвири ифодаланган декорацияси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари кўринишидаги махсус торт, шунингдек, талаба қизлар томонидан тайёрланган ширинликлару қўл меҳнатлари ҳам йиғилганларга ўзига хос билим берди. Мазкур мавлид маросимидан ҳамма руҳан кўтаринки кайфият билан тарқалди.

[gallery columns="2" link="file" size="large" ids="33880,33879,33878,33877"]

 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар, Расулуллоҳ алайҳиссаломга дуруду салавотлар, устозларга саломлар давоми...

16:26 / 27.02.2017 4455
«Эй Одам фарзанди Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма Охиратни амалсиз умид давоми...

15:10 / 29.12.2016 4052
Овозини эриникидан баландлатиб, беҳаёлик ва бадахлоқлик кўрсатмайди, сўзидан ёки хулқидан унга азият давоми...

16:22 / 11.06.2023 1445