Москвадаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадрасада илмий учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Бугун 13 октябр куни Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадрасада Одинахон Муҳаммад Юсуф билан учрашув ташкиллаштирилди.

Мазкур давра суҳбатида Одинахон Муҳаммад Юсуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган машҳур “Бахтиёр оила” китоби ҳақида нутқ қилди.

Нутқдан сўнг ўзаро савол-жавобларга навбат берилди. Унда талоқ масаласи, закот, иккинчи хотинлик, ҳомиладор бўлолмайдиганлар учун шариат бўйича сунъий бола орттириш йўллари, психологга мурожаат қилиш борасида шариатнинг рухсати, мерос каби масалаларга оид саволларга Одинахон Муҳаммад Юсуф батафсил жавоб қайтарди.

Йиғилганларга мадраса раҳбарияти томонидан ширинликлар тортиқ қилинди.

muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бутун дунёдаги мусулмонлар 1 февраль куни нишонланадиган Бутунжаҳон ҳижоб кунига тайёрланмоқда. Шу куни давоми...

15:32 / 08.02.2017 7450
embedhttpswww.youtube.comwatchvuSmdyB5NYoembed Қайлали ҳинд кабоби Ассалому алайкум Ошхонамизга хуш келибсиз Бу таомнинг давоми...

03:08 / 17.03.2017 4885
Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир. давоми...

08:59 / 08.11.2016 4981
embedhttpswww.youtube.comwatchvgiO2CrPOAzAembed

10:11 / 30.11.2016 5673