Рамазон фазилатлари (37-38 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

37

. عَنْ أُمِّ هَانِئٍ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أُمَّتِي لَنْ تَخْزِيَ مَا أَقَامُوا صِيَامَ شَهْرِ رَمَضَانَ» ، فَقَالَ رَجُلٌ: مَا خِزْيُهُمْ فِي إِضَاعَةِ شَهْرِ رَمَضَانَ؟ قَالَ: «انْتِهَاكُ الْمَحَارِمِ فِيهِ، مَنْ عَمِلَ سَيِّئَةً؛ زَنَا أَوْ شَرِبَ، لَمْ يَتَقَبَّلِ اللَّهُ مِنْهُ شَهْرَ رَمَضَانَ، وَلَعَنَهُ اللَّهُ وَالْمَلائِكَةُ، وَالسَّمَوَاتُ إِلَى مِثْلِهِ مِنَ الْحَوْلِ، فَإِنْ مَاتَ قَبْلَ أَنْ يُدْرِكَ شَهْرَ رَمَضَانَ فَلَيْسَ لَهُ عِنْدَ اللَّهِ حَسَنَةٌ يَتَّقِي بِهَا النَّارَ، فَاتَّقُوا شَهْرَ رَمَضَانَ، فَإِنَّ الْحَسَنَاتِ تُضَاعَفُ فِيهِ مَالا تُضَاعَفُ فِي سِوَاهُ، وَكَذَلِكَ السَّيِّئَاتِ».

إسناده ضعيف.

Ўттиз еттинчи ҳадис:

Умму Ҳоний разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматим Рамазон ойи рўзасини ўтар экан, албатта, хор бўлмас», дедилар. Бир киши: «Рамазон ойини зое қилишда хор бўлишлари қандай?» деб қолди. «Унда ҳаромга қўл уришдир. Ким бир ёмонлик қилса: зино қилса ё ичкилик ичса, Аллоҳ ундан Рамазонни қабул қилмайди. Уни Аллоҳ, фаришталар ва осмонлар то йилнинг ўшандай пайти келгунча лаҳнатлайди. Агар Рамазон ойини топмай олдин ўлиб қолса, Аллоҳнинг ҳузурида унинг учун бир яхшилик бўлмайдики, у билан дўзахдан сақланиб қолса. Рамазон ойидан сақланинг, чунки унда яхшиликлар шундай кўпайтириладики, бошқасида ундай кўпайтирилмайди, шунигдек, ёмонликлар ҳам», дедилар».

Заиф ҳадис.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».

حسن.

Ўттиз саккизинчи ҳадис:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва савоб умидида тутса, олдингию кейинги гуноҳлари кечирилади», дедилар».

Ҳасан ҳадис
Мавзуга оид мақолалар
   Ҳуда Идрис ўз бизнесини 12 ёшида бошлаган. Саудия Арабистонидаги мактабларда бир нечта дастурлаш давоми...

09:15 / 08.03.2017 3090
embedhttpswww.youtube.comwatchvr1clZlpM7rIembed

07:11 / 29.04.2017 4738
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 2428 сафар 1987 йил, 1721 октябрь кунлари давоми...

05:35 / 14.11.2016 2562
Нурнинг иши кашф қилишдир. Басийратнинг иши ҳукм қилишдир. Қалбнинг иши олға юриш ёки ортга давоми...

10:50 / 23.01.2019 3144