Қуръон мусобақаси давом этмоқда: тафсилотлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида иштирокчилар тиловат йўналиши бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, бош муфтий Усмонхон Алимов очиб бердилар.

Кейин Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид мусобақа шартлари билан таништирди.

Шундан сўнг Қуръон мусобақаси иштирокчиларига ўзаро мусобақалашиш учун навбат берилди.

Бугун тиловат йўналиши бўйича жами 33 нафар қориялар баҳоланади, улардан 4 таси Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги илмий мактаб, олий ва ўрта махсус Ислом билим юртлари талабаларидир.

Мусобақага жажжи саловотчиларнинг чиқишлари янада файз қўшди.

Хабарларни “muslimaat.uz”да кузатиб боринг...

Мавзуга оид мақолалар
Саломатлик  туман бойлик. Дини Исломда ҳар бир шаръий амал ибодатдир. Буларнинг барчаси инсоннинг икки давоми...

07:42 / 30.11.2016 2680
embedhttpswww.youtube.comwatchvfL5xWrGKVygfeatureyoutu.beembed

05:39 / 08.02.2018 2964
Еттинчи март куни Бирлашган Араб Амирликларида Dubai Modest Fashion Week Дубай Ёпиқ мусулмонча мода ҳафталиги учун давоми...

07:47 / 11.03.2019 1697
Салом бериш суннат бўлса, унга жавоб бериш фарзикифоядир. Яъни икки кишидан бири ёки жамоатдан бир киши давоми...

01:41 / 03.12.2016 7692