Тошкент шаҳридаги “Осиё” ресторанида мусобақа якунланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тошкент шаҳрининг “Осиё” ресторанидаги Қуръон мусобақаси жуда чиройли шукуҳ билан ўз якунига етди. Аввал хабар берганимиздек, унда Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларидан жами 32 та аёл-қиз иштирокчилар беллашишди.

Юксак савияда ўтган мусобақа иштирокчилари орасидан муносиб ғолибаларини танлаб олиш ҳакамлар учун осон бўлмади, албатта. Ниҳоят, ўзаро келишув ва баллар асосида юқори ўрин соҳибалари маълум бўлди. Марҳамат, улар билан танишинг.

Ҳифз йўналиши бўйича:

1-ўрин: Абдукаримова Нигорахон

2-ўрин: Муҳаммадюсупова Ҳамидахон

Тиловат йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Муҳиддинова Оминахон

2-ўрин: Зиёева Мухлисахон

3-ўрин: Усмонова Робияхон ва Қурбонбоева Моҳирахон   

26-40 ёш:

1-ўрин: Қодирова Мухлисахон

2-ўрин: Убайдуллаева Азизахон ва Неъматова Машраббону

3-ўрин: Таджиева Мунисахон ва Юлдашева Насибахон   

Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаган ҳолда хабарлар давомини биз билан кузатишингизни сўраб қоламиз.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Тўтр девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. давоми...

15:01 / 02.01.2017 2687
Ўтиш ёшидаги қизлар учун «ҳамма билан бир хил» бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун ўсмир қизингиз унинг атрофидаги давоми...

09:10 / 11.02.2017 4436
Бу саволга жавоб излашимиз учун биз яшайдиган сайёра бўлмиш Ер ҳақидаги баъзи маълумотларни эсга олишимиз давоми...

16:00 / 28.08.2019 4388