Тошкент шаҳри “Мумтоз” ресторанида Қуръон мусобақаси якунланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. “Мумтоз” ресторанидаги беллашув бу борада пешқадам бўлди. Уч соатлар чамаси давом этган мусобақага “Муслимаат.уз” сайти қизлари ўз саловату нашидлари билан янада файз қўшди.

Юксак савияда ўтган мусобақа ғолибаларини аниқлаш ҳайъат аъзолари учун, албатта, осон кечмади. Аммо ҳакамлар бир қарорга келгач, юқори ўрин соҳибалари, ниҳоят, маълум бўлди.

Демак, фақат тиловат йўналиши бўйича ғолибалар билан танишинг:

18-25 ёш:

1-ўрин: Муслимахон Қудратиллаева

2-ўрин: Мунисахон Исмоилова

3-ўрин: Моҳирахон Халилова

26-40 ёш:

1-ўрин: Наргизахон Тешабоева

2-ўрин: Дилоромхон Исҳоқова

3-ўрин: Дилдорахон Юсупова ва  Ҳалимахон Акрамова

Ғолибаларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди. Уларни “Муслимаат.уз” сайти ҳам чин дилдан қутлар экан, навбатдаги хабарлар давомини биз билан кузатиб қолинг, деймиз.   

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” сайти учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
      Бугун 19 март 2018 куни муҳташам Наврўз тантаналар уйида Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри давоми...

05:21 / 19.03.2018 2871
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда давоми...

10:21 / 07.02.2017 3295
10 ёшинг муборак Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

08:35 / 20.11.2014 3086
 Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрами олдидан жонлиқ сўйишга буюртмалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда давоми...

07:39 / 28.07.2018 2569