Марғилонда мусобақа ўз якунига етди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм аҳлига кон бўлган гўзал Марғилонда Қуръон мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Ниҳоят, ғолибалар маълум бўлди. Фақат тиловат йўналиши бўйича беллашишган юзта аёл-қиз иштирокчилар орасидан уларни саралаб олиш ҳакамлар учун осон бўлмади, албатта. Демак, ғолибалар билан танишинг: 18-25 ёш: 1-ўрин: Юсупова Мадинабону Алишер қизи 2-ўрин: Ҳакимова Маҳмудахон Ҳамидулло қизи 3-ўрин: Муҳаммадалиева Увайсбону Абдурашид қизи ва Акрамова Ҳилолахон Раҳматулло қизи 26-40 ёш: 1-ўрин: Эргашева Наргизахон Адахмовна 2-ўрин: Ғаниева Муҳаббат Абдукаримовна 3-ўрин: Абдураҳмонова Дилрабохон Мамасиддиқовна Шундай қилиб, нафақат Марғилонда, балки бутун Фарғона вилоятида Қуръони Карим қироати мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Энди 10 февралдан Тошкент вилояти бўйлаб мусобақа бошланади. Демак, биз билан қолинг ва хабарлар давомини кузатиб боринг... Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” сайти учун махсус тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар. Дунё ишларидан безиб кўнгил дер, Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар. Дунё давоми...

16:20 / 18.11.2016 2573
У ўзи ёмон одам эмасди. Лекин бирорта кишидан унинг яхшилиги ҳақида ҳам эшитмагандим. Жуда ҳам савлатли, давоми...

10:52 / 24.01.2017 4453
Болалар билан ажабтовур тажрибалар ўтказиш учун,  ошхонадан анчагина керакли анжомларни топиш мумкин. давоми...

07:27 / 01.02.2017 6267