Қалбларга ҳаяжон солган беллашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга яқин йўл босиб, Ўзбекистон туманига етиб келди. Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг “Умид” тўйхонасида аёл-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақага жами 300 га яқин меҳмонлар тўпланган. Беллашувда иштирок этаётган аёл-қизлар сони 57 та бўлиб, беллашув фақат тиловат йўналишида олиб борилмоқда. Беллашувнинг 1-босқичи 18–25 ёшлар ўртасида олиб борилмоқда. Ушбу илм анжуманига тўпланган барча иштирокчилар ҳамда меҳмонларнинг нигоҳларида шодлик, қалбларида ҳаяжон! Иштирокчиларнинг тиловатлари кузатувчиларнинг кўзлариган ёш қалқдирди... Мусобақани қуйидаги ҳакамлар кузатиб, баҳолаб боришмоқда: Ҳайъат раиси: Авазбек Давлатов Ҳайъат аъзолари: Жамолиддин Қодиров ЎМИ ходимаси (жамловчи): Мунирахон Абубакирова Баҳоловчи ҳакам (кузатувчи): Мактубахон Мансурова Баҳоловчи ҳакам: Гулобод Қурбонова Баҳоловчи ҳакам: Муслима Қодирова Баҳоловчи ҳакам: Бибиробия Бобоева Азиз мухлисалар! Muslimaat.uz сайти ушбу файзли, шукуҳли илм анжуманидан лавҳалар бериб боради. Биз билан бирга бўлинг, қалбингиз нурга буркансин!

Muslimaat.uz учун махсус

Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchvsjMZuc9sym0ampfeatureyoutu.be

07:36 / 18.12.2018 1837
     Яна бир Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Расулуллоҳ давоми...

17:44 / 10.03.2017 4360
Рус тилидан Гўзал  Дадамуҳамедова таржимаси XX ва XXI асрнинг машҳур ҳамда эътироф этилган мусулмон давоми...

06:59 / 05.08.2018 3329