Ҳижоб кунига бағишланган тадбир ажойиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25 январ куни Россиянинг Пенза шаҳридаги Х.Д.Тенишева номли маданий-оқартув марказида ҳижоб кунига бағишланган кеча бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда dumpo.ru. Анъанага кўра, байрам Қуръон тиловати билан бошланди. Кейин меҳмонларга «Бутун дунё ҳижоб ўраган» номли видеоролик кўрсатилди. Сўнгра бошловчи Марям Абузарова меҳмонларга ҳижобнинг аҳамияти ва уни ўраш қоидалари ҳақида гапириб берди. Модельер Элвира Тимербулатованинг ҳижобли либослар коллекцияси ҳам намойиш этилди. Шунингдек, у ҳижоб ўраш сирлари ҳақида маҳорат дарсини ўтказди. Гўзаллик ҳақидаги суҳбатлардан сўнг ташкилотчилар меҳмонларни дастурхонга таклиф қилдилар. Хоҳлаганлар қўлларига хинадан нафис нақшлар ва суратлар чиздирдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Қандай жараён тарбия жараёни деб аталади Тарбия кенг маънода ёшларнинг, инсонларнинг объектив ва давоми...

05:43 / 19.10.2016 4515
«Эй иймон келтирганлар Сизлардан олдинги умматларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутишни фарз давоми...

03:59 / 25.12.2016 3991
Тасаввур қилайлик, биз Нуҳ алайҳиссаломнинг умматларидан бўлсак... Ҳа, ўша даҳшатли тўфон ёдимизга келади, давоми...

07:41 / 01.02.2017 5573
Керакли маҳсулотлар бодринг 2 дона, олма 2 дона, сабзи 2 дона, помидор 1 дона, лимон шарбати 1 чой қошиқ, давоми...

15:07 / 13.12.2016 3859