Грузия бош вазири ўз маблағига масжид қурмоқчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Грузия бош вазири Батумида масжид қурилиши борасида ҳеч қандай муаммоларни кўрмайди, деб хабар беради Тренд. «Мусулмонларга масжид керак бўлган ҳолда, нега энди бу масала Батуми учун бирдан муаммога айланиб қолди, тушунмайман. 

Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, улар ўз диний эҳтиёжларини қондиришлари керак», деди Бидзина Иванишвили 14 март куни ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан бўлган учрашувда.

«Биз бағри кенг халқмиз , грузин мусулмонлари ҳам христианлар каби бизнинг фуқароларимиз ва улар ҳам шундай ҳуқуққа эгадирлар», деди бош вазир. Бидзина Иванашвили бу масалада эҳтиёт бўлишга чақирди. «Биз ҳеч қачон одамларнинг диний эътиқоди учун таъқиб қилмаймиз. Шахсан мен ўз маблағимга масжид қуришни хоҳлайман ва бунинг учун биз керакли шаклни топамиз», деди Иванишвили.

«islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Баъзан атрофга қарасак, ҳамма бизга қандай кийинишни, қандай ўқишни, қандай ишлашни, қандай яшашни давоми...

10:24 / 11.03.2019 2743
Тамаки чекиш энг ёмон иллатлардан бири ҳисобланади. Тамакининг тутуни нафақат чекувчини, балки давоми...

15:09 / 09.01.2017 4221
embedhttpswww.youtube.comwatchv3qP53D4WrjIembed

08:11 / 27.08.2016 5584
  Бугун субҳи содиқ кирмасидан кўзларимдан уйқу ўчди. Аниқроғи, ёқимли бир шаббода этимни жунжиктирганидан давоми...

14:20 / 03.04.2018 3514