«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 12-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яна келди Мавлиди шариф

Мана яна интизор кутилган Мавлид ойи ташриф буюрди. Қалблар қувониб, имкони бор қўни-қўшнилар, тўғри эътиқодни ушлаган мусулмонлар барчаси мавлид кечасига қатнашиб, қалблари баҳра олиб, охират ажрларига эришади. Бизнинг оилада ҳам мавлид ойи алоҳида эътиборга эга. Бу ой чиқиб кетмасидан қўни-қўшниларни, қариндош-уруғларни, таниш-билишлару қуда-андаларни меҳмонга чақириб, улар даврасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўқиб-ўрганиб, у киши ҳақларига салом-салавотлар айтиш одатга айланган. Робиъул аввал кириши билан ҳамма бир-бирини табриклайди. Масжидларда аниқ бир кун белгиланиб, мавлид кечаси эълон қилинади. Ўша куни Мавлиддан кейин халққа ош берилади. Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳга салом ва салавот бўлсин! Бу зотни яратган бениҳоя қудратли ва меҳрибон Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Ассалому алайкум!

Умму Маория

Мавзуга оид мақолалар
Бир одам бўлган экан. Юзи хунук, кўрган киши учун ёқимсиз кўринишга эга экан. Шу боис бу одам кўпчиликка давоми...

01:20 / 23.12.2016 2827
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан давоми...

11:39 / 11.11.2016 2624
Мўминнинг қалбини оғритиш Каъбани вайрон қилиш билан баробар. Бир мўмин қалбини хушнуд этиш эса Каъбани давоми...

10:00 / 04.06.2018 8744