«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 3-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб

  1. Саодату ҳидоятимиз сабабчиси. Аллоҳ таоло у зотни бизга йўлбошчи, охиратга қадар Пайғамбаримиз қилиб юборди. Улар бизнинг ҳидоят, саодат калитимиз бўлганликлари муҳаббатимиз сабабларидан биридир.
  2. Гўзал хулқлари. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улкан хулқ эгаси эканликлари мўминлар муҳаббатига сазовордир, албатта.
  3. Ростгўйликлари. Севишимизнинг яна бир сабабини уларнинг ҳатто ҳазилда ҳам ростгўйликларини келтириб ўтиш мумкин. Пайғамбарлик келишидан ҳам аввал Макка халқи орасида “Ал-Амин” (ишончли)

            Деган номга эга бўлганликлари бунинг яққол намунасидир.

  1. Охиратда шафоатлари. Охиратда ўз умматига шафоатчи бўла олишлик фақат у зотга берилган экан, биз бунга муносиб бўлишимиз, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ ризолиги учун севишимиз даркор.
  2. Аҳли аёлларига меҳр-муҳаббатлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Сизлардан энг яхшиларингиз – аҳли аёлларига яхши муносабатда бўлувчиларингиздир”, деганлари у зотнинг ожиза саналмиш аёлларга эҳтиромларини кўрсатган.
  3. Етимларга бўлган мурувват. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларнинг бошини силашни садақага тенг билиб, уларга ўта меҳрибон ва кенг қалб эгаси бўлганлар.
  4. Мўминларга муҳаббатлари. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам камбағалларга ёрдам берганлар, беморларни зиёрат қилиб, вафот этганларнинг жанозаларида қатнашганлар.
  5. Ўзларидан кейинги мўминларга муҳаббатлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига “Сизлардан кейинги биродарларимни соғиндим, сизлар мени, мўъжизаларимни кўриб туриб менга, Аллоҳга иймон келтирдингиз, улар эса мени кўрмасдан менга иймон келтиришади”, деган маънодаги сўзлари, уларнинг бизга бўлган муҳаббат, соғинчларини намоён этади.
  6. Аллоҳга итоат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини Аллоҳ таолога итоат билан, Қуръони Карим баён қилган оятлар асосида ўтказганлар. Хулқи Қуръон бўлган бундай инсонни қандай қилиб севмаслик мумкин?
  7. “Инсон севгани билан биргадир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севишлик, ҳаёт тарзимизда у зотнинг суннатларини энг юқори мезонга қўйишлик – дунёю охират саодатига етишишимиз сабабчиси бўлади, иншаАллоҳ.

Лазокат Фозилова

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таваллуд топганлар А 521милодий давоми...

10:17 / 09.12.2016 3605
Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб ебичганда, қорнига ёки димоғига терисининг давоми...

09:37 / 18.11.2016 3725
  Кўкарган дарахт борки, бир кун сўлмоғи бор. Ҳар тонгда Қуёш чиқар экан, ўз вазифаси битгач, ботади. Инсон ҳам давоми...

04:38 / 28.02.2017 5548
Муқаддима Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аввал ўтиб кетган мўмин кишиларнинг ҳақ йўлида курашлари ва аввалги давоми...

01:20 / 26.01.2017 3989