Фахриёрнинг «Излам» тўплами нашр этилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фахриёрнинг (Фахриддин Низомов) «Излам» номли шеърий тўплами «Академнашр» нашриётида чоп этилди. Китобдан шоирнинг бир қанча янги шеърлари, шунингдек, қатор достонлари, адабий таржималари ўрин олган.

«Излам» ўзига хос дизайн ва полиграфик ижрога эга. У бошқа шеърий китоблардан фарқ қилади.

Ўзбек адабиётида янгича йўналишларни бошлаб бериши мумкин бўлган ўзига хос асарлар нафақат ўз оҳанги ва мазмуни, балки айрича кўриниши билан ҳам кўнглингизда сўнмас туғёнлар уйғотиши табиий.

Шоирнинг янги китобидаги айрим шеърлари геметрик шаклда жойлаштирилган. Масалан, «Турналар», «Геометрик баҳор» каби шеърлари ана шундай ўзига хос кўринишга эга.

Фахриддин Низомовнинг «Дарднинг шакли», «Аёлғу», «Геометрик баҳор» номли тўпламлари ўқувчиларга яхши таниш. У ўзбек таржимачилиги, хусусан, адабий таржима йўналишига салмоқли ҳисса қўшган, айниқса, унинг жаҳон адабиётидан инглиз тилидан қилган таржималари юқори баҳоланади. Омма уни машҳур «Тангем» телесериалининг таржимони сифатида яхши билади.  

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv81FNY0IDIembed

08:13 / 24.06.2015 4794
Баъзи соғлигимиз учун фойда деб билган одатларимиз, аслида бизга зарар келтиради. Шулардан бири кун давоми...

16:25 / 25.01.2017 7386
embedhttpswww.youtube.comwatchvfdgdpPc3fqgampfeatureyoutu.beembed Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга «Агар мусулмонлар давоми...

11:47 / 29.03.2019 5087
Гўзал ўрнак бўладиган сифатлардан яна бири омманинг манфаатини ўз шахсий фойдаларидан устун қўйиш. Бунга давоми...

08:52 / 13.05.2019 1597