Гўдак тилидан (ўн тўққизинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн тўққизинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун ўн тўққизинчи кун! Биласизми кеча тунда бир туш кўрдим. Дадам менга «Агар яхши туш кўрсанг уни яхши кўрганларингга айтиб бер» дер эдилар.

Хуллас кеча холамникидан қайтгач, бўлган воқеаларни уйдагиларга айтиб бердим. Дадам ҳам ойим ҳам хурсанд бўлдилар. Дадам менга қараб:

- Кўрдингми оғлим!? Энди сени сабабингдан улар рўза тутишади. Ким сени сабабингдан яхши ишлар қилса, сенга ҳам савобидан тегади, -дедилар.

Энди ҳалиги тушга қайтсак. Қарасам бир тоғ устида эканман. Шундоққина пасда бир шаҳарча бўлиб, тепадан қараганда ям-яшил боғлари кўриниб турар эди. Секин аста пасга тушишни бошладим. Шаҳарга кириб борар эканман, унинг паст-паст уйлари менга ниманидур эслатар эди. Юриб бориб бозор олдидан ўтдим. Бозордаги кишилар бизни бозоримиздаги кишиларга ўхшамас, сотувчиларнинг ёлғон гапирмасликларини шундоққина қараб билиб олса бўлар эди.

Бозор ёнида масжид бор экан. Кўринишдан унчалик чиройли эмас, деворлари ҳам эскига ўхшарди. Томи эса катта-катта барглар билан ёпилган. Шошмангларчи мен бу масжидни танидим. Бу масжид ҳақида дадам кичкиналигимдан айтиб берар эдилар. Биласизми бу қайси масжид? Мен эса биламан. Бу масжид пайғамбаримиз имомлик қилган масжиднинг айнан ўзику. Деворлари ҳам дадам айтганларидек. Секин аста масжид эшиги томин юрдим. Эшик олдида бир бола менга қарб турарди. Олдига борсам менга қараб:

- Хуш келибсан Айюб! Мени танидингми? - деди.

Мен эса:

- Йўқ танимадим. Кимсиз? - дедим.

У бола эса:

- Мен сени савобли ишларингман. Яхши ишларинг сабаб сен бу ерга келдинг. Биласанми бу ерга келиш жуда ҳам кам одамларга насиб қилади. Энди эса ўрнингдан тур! Яқинроқ кел! Сенга бир нарса кўрсатаман! - деди.

Энди бораётган эдим ҳамки кимдир мени туртиб:

- Айюб турақол! Саҳарлик вақти бўлди! - дер эди. Қарасам ойижоним эканлар. Кўрганларим эса ҳаммаси туш экан.

Биласизми мен бу тушни яна кўришни истайман. Бунинг учун кўплаб яхши ишлар қилишим кераклигини биламан. Шунинг учун яхши инсон бўлишга ҳаракат қиламан.

Ҳозир эса сизлар билан яна бир кунга хайрлашаман.

Хайр...

Мавзуга оид мақолалар
Аммо улар Аллоҳ уларга назар солишини ўйламайдиганлар, Аллоҳ уларнинг амалларидан хабардор бўлишига парво давоми...

06:32 / 01.12.2016 3388
Украиналик Марямдан мактуб Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аллоҳ таолонинг иродаси билан давоми...

07:37 / 30.05.2018 4338
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим  Бир неча ой олдин Иорданиядаги Ҳошимийлар Академияси тарафидан дунёнинг 126 та давоми...

17:11 / 02.02.2017 7480
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ҳақиқий эркакларни эр кишилар вояга етказади Аллоҳ таоло Бани Одамни эркак ва давоми...

09:21 / 11.02.2017 5837