Рўза тутиш тартиби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза

Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тийишни билдиради.

Шариат эса: Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийишдир.

Рамазон рўзасини тутиш  балоғатга етган, ақли расо, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка ҳамда ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлга фарздир.

Рўза тутиш тартиби:

Рўза тутмоқчи бўлган инсон авваламбор саҳарликка туради. (Саҳарликнинг вақти тақвимдаги тонг деб белгиланган вақтдан, таом ейишга қараб, бир ёки бир ярим соат олдин). Саҳарликни енгил қилинади. Ҳар доим нонуштага нима ейилса шуни ейилади. Таомни еб бўлгандан сўнг, оғиз яхшилаб чайилиб, ундаги таом қолдиқлари тозаланади. Кейин тонг вақти кирмасдан аввал ният қилиниб, оғиз ёпилади. Оғиз ёпишда ушбу дуо ўқилади:

نَوَّيتُ أن أَصُومَ صَومَ شَهرُ رَمَضَانَ مِنَ الفَجرِ إِلَى المَغرِبِ خَالِصًا لِلَّهِ تَعَالَى

Маъноси: «Аллоҳ таоло учун ихлос билан тонгдан то қуёш ботгунича рамазон ойининг рўзасини тутишни ният қилдим».

Қуёш ботганда, шом намози вақти кирганда, ушбу дуони ўқиб оғиз очилади:

اللَّهُمَّ لَكَ صُمتُ وَ بِكَ آمَنتُ وَ عَلَيكَ تَوَكَّلتُ وَ عَلَى رِزقِكَ أَفطَرتُ فَاغفِرلِى يَا غَفَّارُ وَ مَا قَدَّمتُ وَ مَا أخَّرتُ

Маъноси: «Аллоҳим, рўзамни фақат Ўзинг учун тутдим ва Ўзинга иймон келтирдим ва Ўзинга таваккал қилдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим.  Аввалги ва охирги гуноҳларимни мағфират қилувчи эй Ғаффор зот».

 
Мавзуга оид мақолалар
Марҳум отам ўзлари яхши кўрган ҳар бир нарсани менга ҳам бўлиб берардилар. Албатта бу барча оталар қиладиган давоми...

20:14 / 06.05.2023 921
Ҳар биримизнинг кайфиятимиз кун давомида кўплаб маротаба ўзгариб туришига гувоҳ бўламиз. Аксарият давоми...

16:00 / 07.09.2019 2652
  Муборак Рамазонни ибодат ойи қилиб яратган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин давоми...

11:13 / 07.02.2017 4946
Намоз дармонсизлик ва семиришни келтириб чиқарадиган ёғларни тўпланишини олдини олиб, қорин мушакларини давоми...

09:23 / 08.11.2016 6636