Аврат масаласи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» деган маъноларни билдиради.

Шариатда эса беркитилиши вожиб ва назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир.

Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир.

Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно. Намоздан ташқарида икки оёқ ҳам авратдир. Бошга ўралган рўмол фақат сочларини эмас, балки томоқларни, кўксларни ва кўкракларни ҳам тўсиб туриши керар.

«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:

  1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
  2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.
Мавзуга оид мақолалар
Ўнинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўнинчи кун Кеча тунда осмонга термулганча узоқ ўтирдим. Осмон мусаффо. давоми...

15:53 / 05.06.2017 3054
Фарзандингизни эсономонгина қўлингизга олдингиз. Табиийки, энди бутун диққатэътиборингиз янги давоми...

08:50 / 24.11.2016 5000
Ҳазратим ҳақида ўйладим шу дам, Қайси фазилатин баён айласам. Қайси бир хислатин бунда жойласам. Оқ қоғозга давоми...

06:40 / 08.04.2019 5187