Таҳоратни бузувчи нарсалар.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Инсоннинг олд ва орқа тараф жинсий аъзоларидир чиқадиган нарсалар: пешоб, ахлат, ел, мазий, вадий ва манийлардир. Одатдан ташқари чиқиши мумкин бўлган нарсалар: қурт, майда тош, қон ёки шунга ўхшаш нарсалар таҳоратни бузади. 
  1. Икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан нарса нажас бўлса ва баданнинг пок ерига оқса, таҳорат кетади. Икки йўлдан бошқа жойдан чиқадиган нажас нарсалар: қон ҳамда фасод, тошма, жароҳат кабилардан оққан сув ва йирингдан иборат бўлади. Қон бурундан оққанда ҳам таҳорат кетади.
  1. Суюқ қон қусган одамнинг таҳорати кетади. Шунингдек, оғизни тўлдириб қуюқ қон қусилса, таҳорат кетади. Оғизни тўлдириб чиққан ҳар бир қусуқ таҳоратни кетказади. Бунда қусуқ таом, сув, қотиб қолган қон, сафро бўлиши мумкин.
  1. Бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухлаб қолса ва агар ўша суянган нарсасини олиб ташланганда йиқилиб тушса, таҳорати кетган бўлади.
  1. Агар киши думбасини босмай ухласа, таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки думбасини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ўтириб ухласа, таҳорати кетади.
  1. Бемор ёнбошлаб намоз ўқиса, сўнг ухлаб қолса таҳорати синади.
  1. Ҳушидан кетиш беморлик ҳолатидир. Уни уйқуга қиёс қилинади. Ухлаб қолган одам ўзидан нима чиққанини билмагани каби, ҳушидан кетган одам ҳам билмайди.
  1. .Жиннилик ҳолати ҳам худди уйқу ва ҳушдан кетиш ҳолатлари каби ақлнинг заволи туфайли юзага келади.Бу ҳолат маст қилувчи нарсаларни қабул қилиш ила маст бўлганлар ҳолатига қиёс қилинади ва уларнинг ҳам таҳорати кетади. Ароқ ичиш, наша чекиш, томирга гиёҳванд модда юбориш каби ҳолатлар ила ақлий тавозинни йўқотганларнинг таҳорати кетиши шундандир.
  1. Балоғатга етган киши намозда қаҳқаҳали кулса, бу кулгу қасдан ёки ихтиёрсиз бўлса ҳам барибир. Қаҳқаҳа ўзига ва яқинида турганларга эшитиладиган кулгидир. Тиши кўринса ҳам, кўринмаса ҳам, барибир. Агар сажда ва рукуъси бор намоз ўқиётган одам қаҳқаҳа ила кулса, таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади.
  1. Кийимсиз ҳолда уят жойларнинг бир-бирига тегиши. Яъни эркак кишининг қўзғалган ҳолдаги жинсий аъзоси аёл кишининг жинсий аъзосига тегса, икки тарафнинг ҳам таҳорати синади. Бу ҳолат бир хил жинсдаги шахслар ўртасида бўлса ҳам шундай. Чунки бу каби ҳолатларда жинсий аъзолардан «мазий» деб аталган суюқлик чиқиши турган гап.
Мавзуга оид мақолалар
Ёш муслима Forbes рўйхатига кирди Forbes журнали ҳар йил эълон қиладиган 30 ёшгача бўлган энг эътиборли кишилар давоми...

10:54 / 19.01.2018 3020
Ноумид бўлган нарсангдан озодсан, тамагир бўлган нарсангга эса қулсан. Биз нимадан бирон нарса тама давоми...

07:37 / 28.02.2019 1697
Намознинг қавлий суннатлари 1. Намозни очиш суннати у эса эҳром такбиридан сўнгги «Субҳанакаллоҳумма ва давоми...

10:19 / 08.12.2016 3750
   Ибодат мия фаоллигига қай даражада таъсир кўрсатади «Myrna Brind Center» даги интегратив медицина тадқиқотлари давоми...

03:17 / 05.03.2017 22760