Исроил тарихида илк маротаба муслима аёл судья этиб тайинланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исроил тарихида илк маротаба муслима аёл судья этиб тайинланди

   Исроил тарихида шариат судида биринчи маротаба аёл киши судья қилиб тайинланди.

Тамралик оилавий можаролар бўйича адвокат Хана Мансур-Хатиб Исроил судлари устидан назорат олиб борувчи махсус қўмита томонидан қози (диний шариат суди судьяси) лавозимига тайинланди. Қўмитанинг барча 9 нафар аъзоси, жумладан, Шас ультраортодоксал партияси аъзоларининг бир қанчаси Хана Мансур-Хатибнинг номзодига овоз бердилар. Янги ҳижобли муслима судья исроилликлар учун ўзига хос намуна бўладиган ҳолатни юзага келтирди.

Маълумки, яҳудий аёллар диний судларда судья лавозимини эгаллашлари таъқиқланган, деб Haaretz манбаасига асосланган ҳолда IslomNews хабар берди. «Ушбу тарихий воқеани» узоқ вақт давомида муслима аёллар судья лавозимига ўтиришлари учун кураш олиб борган Исроилнинг араб сиёсатчиси Иссави Фреж нишонлади.

Манба: islamnews

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 9 февраль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг рус тилида чоп этилган давоми...

17:13 / 09.02.2019 1755
Бодрингдан лосьон Бодрингни яхшилаб ювиб, пўсти билан шарбат сиққичда сиқиб оламиз. Тайёр бўлган яшил давоми...

10:08 / 21.09.2018 3006
Йигирма тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун йигирма тўққизинчи кун. Рамазон ойи ҳам тезда ўтиб кетябди. давоми...

16:29 / 24.06.2017 19384