Қадарга ишонишнинг фойдаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу ишим самарали бўлмаса, кейингиси самара берар, деб доимо яхши умид билан иш олиб боради. Чунки унга нима тақдир қилингани маълум эмас, белгилари ҳам йўқ.

Қадарга бўлган ишончнинг ҳикматларидан яна бири, инсон бошига мусибат етганида қайғуни енгиллаштиришидир. Шунингдек, ҳаётида муваффақиятларга эришган чоғида ҳам ўзини йўқотиб қўймайди, балки барча нарсани Аллоҳдан деб билиб, мусибат етганда сабр қилади, яхшиликка эришганда шукр қилади.

«Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда, ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун» («Ҳадид» сураси, 22, 23-оятлар).

Шу оятда Аллоҳ айтадики, инсонга бирор мусибат етса, бу аввалдан тақдир қилинган нарсадир. Инсон бунинг учун қайғу чекиб, ўзини қийнамаслиги зарур. Чунки тақдирда бор нарса у хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам содир бўлиши муқаррар.

Шунингдек, унга бир яхшилик етса ҳам, бу тақдирдаги нарса бўлиб, инсоннинг хоҳишига қарамай бўлиши муқаррар бир нарсадир. Бунинг учун инсон ортиқча хурсанд бўлиб, ҳовлиқмаслиги зарур. Қадарга бўлган ишонч кишини шижоатли, қўрқмас, сахий ва карамли қилади. Чунки у киши ажали ва ризқи ўлчовли эканлигига, дунёдаги барча ишлар Аллоҳнинг қўлида эканлигига ишонади.

Шунинг учун ҳам ўз халқини, ватанини ва миллатини ҳимоя қилишда ўлимдан ҳам қўрқмайди. У «ризқ бергувчи Аллоҳнинг Ўзи» деган эътиқодда бўлгани учун, камбағал бўлиб қолишдан чўчимай, бева-бечораларга, муҳтожларга хайру эҳсонлар қилади. Шунга ўхшаш қадарга бўлган ишончнинг ҳар бир киши ва ҳар бир жамият учун манфаатлари беҳад кўпдир.

 
Мавзуга оид мақолалар
 Муҳаррам ойининг Ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб давоми...

17:05 / 21.09.2017 8638
Ушбу мақолада хонадонимизга ҳақиқатан ҳам баҳор кириб келиши учун уй бекаларига баъзи тавсияларни тақдим давоми...

06:40 / 09.03.2019 2553
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон. Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам давоми...

06:21 / 02.05.2017 4274
Инсон қалби доимо меҳрмуҳаббатга муштоқ бўлади. У хоҳ кичик, хоҳ катта ёшда бўлсин, ўз яқинларининг, давоми...

11:51 / 09.05.2018 2354