Сима Азими: «У-шу» бўйича биринчи афғонистонлик аёл мураббий
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

манба: umma.news

Сима Азими: «У-шу» бўйича биринчи афғонистонлик аёл мураббий

  20 ёшли афғонистонлик Сима Азими аёлларни ўзларини ҳимоя қилишга ўргатади. У қобуллик аёллар учун Хитой жанг санъанти бўлмиш «У-шу» бўйича машғулотлар олиб боради.

«У-шу» – Хитой жанг санъати турларининг умумлаштирилган номи бўлиб, инсонни жисмоний ва руҳий тарафдан тарбиялайди. Афғонистон аёлларининг спорт машғулотлари билан шуғулланиши ноодатий ҳол бўлса-да, Сима жасурлик кўрсатиб, анъаналарга қарши ушбу спорт турини танлади. Унинг машғулотлари аёлларга мамлакатдаги хавфли вазиятга қарамасдан ўзларини хавфсизлик остида ҳис қилишларига ёрдам беради, деб ишонади.

«Мен икки ёшда эканман, ота-онам толибонлардан қочиб, Эронга кўчиб борди. Эронда мен олий маълумотли бўлдим, «У-шу» асосларини ўргандим. Афғонистонга қайтгач, афғон аёлларининг қанчалик ўзларига ишончини йўқотиб қўйганларини кўриб ҳайратга тушдим, шу сабабдан «У-шу» машғулотларини ташкил қилдим. Бу спорт тури инсон салоҳиятини оширишга ва ўз кучига ишонишга ўргатади», дейди ёш муслима.

Симанинг гуруҳида 20 дан ортиқ аёллар бор. Машғулотлар об-ҳаво қандай бўлишига қарамасдан Қобул шаҳридан ташқарида бўлиб ўтади. Қатнашчиларнинг мақсади халқаро даражага кўтарилишдир. Ўқувчиларнинг чаққонликларини кўриб қойил қолиш мумкин.

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvNgri9IhOCEMfeatureyoutu.beembed

18:05 / 26.12.2017 2788
Орадан ўтди қарийб икки ой , Сизни қаттиқ соғиндик, улуғ Ҳазратим . Бугун кўрдим осмонда гўзал Ҳилол ой , Гўё давоми...

09:30 / 06.02.2017 4517
УСТОЗНИ ЁД ЭТИБ.. Уйқу қочди бугун қанча қароғлардан. Хушуъ кетди намозлардан, сабоқлардан. Ёшлар оқди давоми...

04:57 / 01.02.2017 3263
gallery linkfile columns4 ids25971,25972,25973,25974,25976 Bintu Sodiq МУСОБАҚА ЯКУНЛАНДИ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Жорий йилнинг 26 давоми...

05:45 / 01.03.2017 4697