Меҳмонмиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МЕҲМОНМИЗ

Карвонсарой янглиғ бу давру дунё,

Уч кун қолиб, сўнгра кетар меҳмонмиз.

Қўлингдан келса гар, савоблар ишла,

Ҳар лаҳза ғанимат, кўчар меҳмонмиз.

Сабру қаноатда дарвешлардек бўл,

Кибру ҳаволарда айлама парвоз.

Тилингда бол тут-у, қўлларингда гул,

Шояд, муродига етар меҳмонмиз.

Эзгулик йўлида изласам чора,

Эй ғаним, кўксимни айлама пора.

Оқни қора дебон, қорани оқ деб,

Дам урма, жавобин берар меҳмонмиз.

Ғафлат уйқусидан кўзларингни оч,

Фужур саҳросида кезинма сарсон.

Ҳасад оловидан қалбингни қутқар,

Фано водийсини қучар меҳмонмиз.

Қўрқув билмай кулиб, гуноҳлар ишлаб,

Минг дилни минг бир фисқ ўтига ташлаб.

Кимга озор бериб, кўнглини ғашлаб,

Охир йиғлаб Сирот кечар меҳмонмиз.

Қандай яшамоқни қушлардан ўрган,

Самоларда сано айтар: «Меҳмонмиз!»

Нафс учун бунчалар жидду жаҳд этма,

Гул гулга, ўт ўтга етар, меҳмонмиз.

Унутма, нур нурга қовушар, албат,

Қаро зулматлардан туғилар бир тонг.

Бугунми-эртами, ҳеч кимса билмас,

Абад манзилига кетар меҳмонмиз.

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

     
Мавзуга оид мақолалар
Баданни ғизо, яъни овқат ҳазм қилишга тайёрлайди. Организмнинг ўсишига замин ҳозирлайди.Моддалар давоми...

16:20 / 04.11.2023 1050
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади quotКутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни давоми...

21:15 / 14.08.2020 4566
Савол Хадийжа онамиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан нечта фарзанд кўрганлар           Жавоб 2 давоми...

09:49 / 01.12.2017 2225
  Маълумки, 12 октябр куни Москва шаҳридаМусулмонларга психологик ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом давоми...

04:12 / 25.10.2018 2866