Украинада мусулмон хотин-қизлар халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон хотин-қизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий йилнинг 5 апрель куни Украина «Инком» савдо-тижорат марказининг конференция залида бўлиб ўтди.

Бу ҳақида маълумот тарқатган Украина мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, мазкур конференция Индонезиянинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси, араб доиралари, Туркия ва Молдавия ўлкаларидан ташриф буюрган меҳмонлар, мамлакатнинг турли минтақаларидан келган мусулмон аёллар иштирокида Украина хотин-қизлари «Марям» ташкилотининг ташаббуси ила ўтказилди. Бугунги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини таҳлил этиш, ўрганиш ва баён этиш мазкур конференциянинг бош мавзуси эди. Маърузачиларнинг кўпчилиги, асосан, шу каби мавзулар, жумладан, маънавий ва шахсий ривожланиш, хотиржамлик ва қалб осойишталиги, жисмоний саломатлик ва тозалик, илм ва истеъдодга эга бўлиш, Ислом нигоҳида оила соғлом муҳитини сақлаш ва солиҳ фарзандларни тарбиялаш хусусида тўхталиб ўтдилар. Қайд этиш ўринлики, ушбу халқаро конференциянинг илк босқичи ўтган йили февраль ойида «Исломда аёллар ўрни ва қадр қиймати» шиори остида бўлиб ўтган эди.  
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир хоним тоза, шинам, дид билан безатилган уйда яшашга одатланиши керак. Уйингиз шинамгина бўлиши давоми...

15:55 / 09.01.2017 5451
Масаллиқлар 1 та тухум 1 ст сув ёки сут 1 чой қошиқ туз 34 қошиқ ўсимлик ёғи 35 ст. ун Қиймаси 500 гр қийма 3 давоми...

07:59 / 29.11.2016 3954
Мухлисларимиз ижодиданБир куни келиним Мукаррамхоннинг тоби қочиб қолди. Зудлик билан шифохонага бордик. давоми...

20:24 / 20.05.2020 3775