Суннатни тирилтирмоқ савобдир, билсанг (10-мақола)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суннатни тирилтирмоқ савобдир, билсанг

Гар бошласанг хайрли, яхши ишни,

«Бисмиллаҳ»сиз бошламагин бул юмушни.

Аллоҳга ҳамд айтгин, албат, аксирганда,

Аввал салом бергин, кимнидир кўрганда.

Таомга қўл уришдан олдин ҳамма вақт,

Ҳамда кейин қўл ювишни унутма, ҳеч вақт.

Ейиш, ичиш олдидан айтгил «Бисмиллаҳ»,

Таомдан сўнг эса «шукр-алҳамдулиллаҳ».

Ўтириб, шошилмасдан танаввул қил,

Ўнг қўлда емоқ-ичмоқ суннатдир, бил.

Ичимлик идишин ўнг қўлингда тут,

Бир ичишда эмас, учга бўлиб ют.

Дастурхонга тўкилган нон увоғи

Ва овқатни териб емоқ кўп савобли.

Аҳлинг билан овқатлан бир дастурхонда,

Мулойим бўл, насиҳат қил ҳар бир онда.

Кийимингни сақлагин пок нажосатдан,

Оқ ва яшил кийинмоқ эрур суннатдан.

Мисвоклашни яхши кўриб қилгил одат.

Уйқуга ҳам пок бўлиб ёт, ол таҳорат.

Ҳаққа тавба, дуолар қил ётганингда,

Ғафлат босиб ётмагин тонг отганида.

Ёши катта улуғларни ҳурмат қилгин,

Кичикларга эса раҳим-шафқат қилгин.

Изн сўраб киргин доим ўзга уйга,

Бақир-чақир қилма зинҳор кўча-кўйда.

Аразлашган инсонларни яраштиргин,

Иймонсизга тавфиқ сўраб дуо қилгин.

Булар бари Расулуллоҳ суннатлари,

Ҳар бирининг ўзгачадир ҳикматлари.

Ожиз Хуршид, ёзганинга амал қилгин,

Суннатларни тирилтирмоқ – савоб, билгин.

Айтгил сен ҳам, айтар замин, самовотлар,

Аллоҳга ҳамд, Расулига салавотлар.

 

(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Хуршид Эркабоев,

Хўжайли тумани

Мавзуга оид мақолалар
Аёл бўлганим учун ҳар хил сабаблар туфайли кўплаб аёллар билан мулоқотда бўламан.Аёлларнинг кўпчилиги давоми...

01:30 / 22.11.2022 4861
embedhttpswww.youtube.comwatchv2D67H24duXsfeatureyoutu.beembed

09:10 / 13.03.2018 2752
Ғуслнинг фарзлари 73масала Тирноқ устида хамир қотиб қолган бўлиб, унинг тагига сув етмаган бўлса, ғусл давоми...

14:00 / 25.07.2019 2264