Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Эркак ва аёлнинг олд жинсий аъзосидан чиққан ел таҳоратни бузадими?

Жавоб:

وَالرِّيحُ الْخَارِجَةُ مِنْ الذَّكَرِ وَفَرْجِ الْمَرْأَةِ لَا تَنْقُضُ الْوُضُوءَ عَلَى الصَّحِيحِ إلَّا أَنْ تَكُونَ الْمَرْأَةُ مُفْضَاةً فَإِنَّهُ يُسْتَحَبُّ لَهَا الْوُضُوءُ .

«Эркак ва аёлнинг олд жинсий аъзоларидан чиққан бод саҳиҳ қавлда таҳоратни бузмайди. Лекин олд-орқаси бирлашиб кетган аёллар таҳоратларини янгилаб олишлари мустаҳабдир. Бир қавлда вожиб дейилган» («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Баданга тикан ёки игна каби нарсалар кириб, ундан қон чиқса, таҳорат синадими?

Жавоб: Агар чиққан қон оқса, таҳорат бузилади. Агар оқмай ўрнида қолса, таҳоратни кетказмайди.

لَوْ مَسَحَ الدَّمَ كُلَّمَا خَرَجَ وَلَوْ تَرَكَهُ لَسَالَ نَقَضَ وَإِلَّا لَا ، كَمَا لَوْ سَالَ فِي بَاطِنِ عَيْنٍ أَوْ جُرْحٍ أَوْ ذَكَرٍ وَلَمْ يَخْرُجْ ، وَكَدَمْعٍ وَعَرَقٍ إلَّا عَرَقُ مُدْمِنِ الْخَمْرِ فَنَاقِضٌ عَلَى مَا سَيَذْكُرُهُ الْمُصَنِّفُ

Қон кўз, жароҳат ёки жинсий аъзонинг ичида оқиб, ташқарига чиқмаганда бузилмагани каби ўз ҳолича оқмаса, таҳорат бузилмайди. Шунингдек, кўз ёши ва тер билан ҳам таҳорат бузилмайди. Лекин доимий ароқ ичиб юрувчи кишининг тери таҳоратни кетказувчидир» («Дуррул мухтор»).

Савол: Тиш қонаса, таҳорат кетадими?

Жавоб: Тиш қонаганда таҳорат бузилишини шарти, қон тупукка ғолиб бўлиши ёки оғизда уни таъми сезилиши керак бўлади.

دَمٌ مَائِعٌ مِنْ جَوْفٍ أَوْ فَمٍ غَلَبَ عَلَى بُزَاقٍ حُكْمًا لِلْغَالِبِ أَوْ سَاوَاهُ احْتِيَاطًا لَا يَنْقُضُهُ الْمَغْلُوبُ بِالْبُزَاقِ .عَلَامَةُ كَوْنِ الدَّمِ غَالِبًا أَوْ مُسَاوِيًا أَنْ يَكُونَ أَحْمَرَ ، وَعَلَامَةُ كَوْنِهِ مَغْلُوبًا أَنْ يَكُونَ أَصْفَرَ.

«Қориндан ёки оғиздан чиққан суюқ қон тупукка ғолиб бўлса, аксарга ҳукм берилиб, таҳоратни синдиради. Агар тупукка тенг бўлса, эҳтиётан, таҳоратни бузилганлигига ҳукм қилинади. Агар тупукка мағлуб бўлса, таҳоратни бузмайди» («Раддул Мухтор»). Қон тупукдан ғолиб ёки тупукка баробар эканлигининг аломати тупукнинг қизил бўлмоқлигидир. Мағлуб эканлигининг аломати тупук сариқ бўлмоқлигидир («Дуррул ҳуккам»).

 
Мавзуга оид мақолалар
Ливиядаги ғалаёнлар тўхтамасдан давом этмоқда. Одамлар Ливияда қон тўкилишини тўхтатишни талаб давоми...

14:22 / 02.12.2016 2418
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам оталаридан қачон етим қолганлар            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

07:14 / 24.11.2017 2028
На хуш тотлиғ Ҳақ ёди, саҳар вақти бўлғонда, Болдин сучук ҳавони, саҳар вақти бўлғонда. Бўлса кўнгилда хатар, давоми...

13:24 / 30.11.2016 2627
1. Уч марта истиғфор айтиш ва «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я Зал жалали вал икром» дейиш. давоми...

13:36 / 09.12.2016 5193