Шакирийя таоми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шакирийя таоми

Ассалому алайкум! Ошхонамизга хуш келибсиз! Бугун сизлар билан Шомнинг машҳур таомларидан саналмиш товуқли шакирийя таомини тайёрлашни ўрганамиз. Бизга керакли масаллиқлар:

1 л ёғсиз қатиқ ёки cметана, албатта, маълум миқдор билан чекланиб қолишингиз шарт эмас, гўшт ва сметана миқдорини киши бошига қараб бундан оширишингиз ёки камайтиришингиз мумкин.

1 кг товуқ филеси катта тўртбурчак шаклида тўғралган бўлиши лозим.

1 дона тухум

4 ёки 5 дона пиёз

3 ош қошиқ крахмал

Туз ва оқ мурч

Тайёрланиши: Аввало, гўштни бутун пиёзлар билан сувда қайнатамиз таъбимизга қараб хоҳлаган зираворлардан қўшишимиз мумкин, масалан, лавр япроқлари ва ҳакозо.. Мен эса овқатни рангига таъсир қилмаслиги учун фақат оқ мурчдан фойдаландим. Сметанани қозонга соламиз. Крахмални олиб устидан сув қуямиз. Крахмал яхшилаб эриши учун, тахминан, ярим стакан сув кифоя қилади. Энди бу аралашмани сметананинг устига солиб яхшилаб аралаштирамиз. Тухумни ҳам солиб аралаштирамиз. Масаллиқлар совуқ ҳолда бир-бири билан аралаштириб тайёрлаб олинади. Таъбга қараб туз соламиз. Ҳали бунга товуқли шўрванинг сувидан ҳам қўшамиз, шунинг учун ҳозирча бир оз тузнинг ўзи кифоя. Аралашма тайёр энди уни газга қўйсак ҳам бўлади. оловни ўртача қиламиз, пишириш жараёнида тинмай қозонни кавлаб туриш зарур, акс ҳолда массамиз ипир-ипир бўлиб кетиши мумкин. Сметана қайнаб чиққач, мана бундай қуюқ масса ҳосил бўлади. Энди қозонга товуқли шўрвадан бир стакан солиб кавлашда давом этамиз. Агар, барибир, қуюқ бўлса, яна бир стакан шўрвадан қўшамиз. Таомнинг ранги бир-оз сарғайди. Мана, биз хоҳлаган масса тайёр, энди унга шўрва масаллиқларини соламиз. Пиёзга келсак, бизда ҳамма ҳам пиёзни хушламайди, шунинг учун мен пиёзни бутунича соламан. Агар хоҳлашмаса, олиб ташлашга осон бўлиши учун. Товуқли шўрва тайёр бўлгунча, гуруч димлаб қўйган эдим. Чунки шакирийя таоми гуруч билан истемол қилинади. Масаллиқларнинг барчасини солиб бўлдик. Энди гўштга сметананинг мазаси киргунча беш дақиқа кутамиз. Таомимиз тайёр, энди уни бемалол дастурхонга тортсак ҳам бўлаверади. Ушбу ретсеп сизларга маъқул бўлади, деган умиддаман.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Жаннатга кирмай қолиш. Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг давоми...

10:27 / 17.11.2016 3479
Ҳазратим, сиздан айрилиқ алами ҳали ҳам унутилмаган Ҳар кимнинг алами ҳар хил. Меники ҳам ўзгача. Сизга давоми...

05:32 / 08.04.2019 6683
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар, биз давоми...

03:15 / 09.02.2017 3871
Кашфиёт «Ислам и наука» сайтидан Гўзал таржимаси РЎЗА  ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ  Абу Зарр розияллоҳу давоми...

06:27 / 20.03.2017 22169