Таҳоратга оид масалалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАР ФИҚҲИ

Савол: Таҳорат аъзоларини уч маротабадан кўп ювишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Бепарволик туфайли уч маротабадан кўп ювиш макруҳ ва исрофдир. Лекин сув тегмай қолди деган шубҳада уч маротабадан зиёда ювиш жоиз.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ قَالَ جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْأَلُهُ عَنْ الْوُضُوءِ فَأَرَاهُ ثَلَاثًا ثَلَاثًا قَالَ هَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا فَقَدْ أَسَاءَ وَتَعَدَّى وَظَلَمَ.

Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, у Pотдан таҳорат тўғрисида сўради. У Pот унга уч марта-уч марта ювиб кўрсатиб: «Мана шу мукаммал таҳоратдир. Ким бунга зиёда қилса, (суннатни тарк қилгани учун) гуноҳкор бўлади, ҳаддидан ошган бўлади ва (Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф қилганлиги туфайли ўз нафсига) зулм қилган бўлади» дедилар» (Насоий ривояти).

فِي فتاوى الحجَّةِ يُكرَه صَبُّ الماءِ في الوضوءِ زيادة على العدد المسنون والقَدرِ المعهود لما ورد في الخبر شرار أمتي الذين يسرفون في صب الماء

«Таҳоратда суннат бўлган ададдан, маълум миқдордан зиёда қилиб сув қуйиш макруҳдир. Ҳадисда «Умматимнинг ёмонлари сув қуйишда исроф қилувчилардир» дейилган» (Ҳошиятут Таҳтовий ъала Мароқил фалоҳ).

Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?

Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса, одатда, бадан сувни қабул қилмай қолади, шундай бўлса-да, қилинган таҳорат жоиз бўлади.

وَإِذَا دَهَنَ رِجْلَيْهِ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَأَمَرَّ الْمَاءَ عَلَى رِجْلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ الْمَاءَ لِمَكَانِ الدُّسُومَةِ جَازَ الْوُضُوءُ 

«Бир киши икки оёғига ёғ суртиб, сўнг таҳорат қилса ва оёқлари устидан сув юритса-ю, оёқлари ёғланганлиги учун сувни қабул қилмаса, таҳорати жоиз бўлаверади» («Заҳира»).

Муснади Аҳмад ибн Маниъ»).

 
Мавзуга оид мақолалар
«Иймон»нинг маъноси тасдиқ этмоқ, ишонмоқдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан давоми...

05:10 / 02.05.2017 4250
Ҳақиқат шуки, албатта, тарбия фандир. Наинки фан, балки маҳоратдир. Келинг, азизларим, инсониятни қутқаришда давоми...

15:18 / 29.12.2016 2569
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Мўминлар дўстликда, ўзаро раҳм қилишда ва давоми...

18:10 / 09.02.2023 1697