Картошкали рулет
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=5WMMDpzv9T0[/embed]

КАРТОШКАЛИ РУЛЕТ

Керакли масаллиқлар: 4 дона  картошка,

50 гр пишлоқ,

2 та тухум,

2 бўлак саримсоқ пиёз

2 ош қошиқ крахмал,

туз  ҳамда мурч.

Тайёрланиши: Картошкани қирғичдан чиқариб оламиз, туз сепиб бир оздан кейин сувини сиқиб бошқа идишга солиб, тухум, мурч, крахмал, саримсоқ пиёзни солиб аралаштирамиз. Пишлоқни қирғичдан чиқариб уни ҳам солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Сўнг газ печининг патнисига фолга қоғоз солиб тайёр аралашмани бир текис қилиб ёйиб чиқамиз ва уни ўрта оловга 20 дақиқага газ печига қўямиз. Олдиндан котлет қиймасини тайёрлаб қўямиз ва қизартирилган пиёз, сендвич пишлоғи, қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва помидор бўтқаси (томат)ни ва пиёзни товага солиб, пишириб оламиз. Духовкадан картошкани олиб иссиқлигида рулет қилиб мана бундай шаклда ўраб оламиз. Шу ҳолда бир оз қолдирамиз. Сўнг рулетни очиб орасига помидор бўтқасини устидан пишган қиймани ва қирилган пишлоқни бир теккис қилиб жойлаймиз. Бир четига сендвич пишлоғини қўйиб рулет шаклида ўраймиз. Духовкага фақат қиздириш учун қўямиз. Устидан иссиқлигида пишлоқни қирамиз ва озроқ қора зайтун билан безатамиз.  Сўнгра бир оз газ печига қўямиз. Духовкадан олгач, устини пишлоқдан тайёрланган  гулчалар ҳамда кўкатлар билан безатамиз. Рулетимиз ён тарафдан ҳам мана бундай чиройли кўринишда бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Айюб Сабри Пошо quotМиръотул Ҳарамайнquot китобида Шайх Аҳмад Духонийдан ўша пайтда Маккаи Мукаррамада давоми...

01:13 / 07.12.2020 5208
gallery linkfile ids3809,3810,3811,3812 Тарихдаги шахсларни ўрганамиз 1.Исмлари ва куниялари Исмоил Махдум Саттиев Шайх давоми...

05:54 / 30.01.2017 6124
Юрак хасталиклари давоси. Буйрак хасталиклари давоси. Бош оғриғини даволаш. Жигар хасталикларини давоми...

09:28 / 24.11.2016 26619
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

08:44 / 27.03.2019 3266