Фарзандингизни дангасаликдан қайтаришга ёрдам берадиган маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандингизни дангасаликдан қайтаришга ёрдам берадиган маслаҳатлар

Боладан маъсулиятли бўлишни қатъий талаб қилиш ва уни дангасаликда айблаш, одатда, самара бермайди.  Фарзандингиз ўйнашдан тўхтаб, ўзига топширилган вазифани эслаши учун арзирли сабаблар бўлиши лозим. Шунинг учун биз, катталар, болалардан бирор нарса илтимос қилишдан олдин буни қай тарзда амалга оширишни ўйлаб олишимиз муҳим.

Фарзандингизга қайсидир топшириқни у беш ёшда бўлгани учун бажариши кераклигини уқтирсангиз ёки сиз унинг бу ёшида муайян ишларни мустақил бажарганлигингизни писанда қилсангиз, бундан бола фақатгина зерикиб, диққати ошиб кетади, холос. Бундан ташқари, аниқ-равшан талабларнинг йўқлиги сабабли аксар болалар нимани ва қандай қилиб тўғри бажариш лозимлигини тўла тушуниб етишмайди.

Бола катталарга ундаги мустақилликнинг шаклланиши эмас, балки олинадиган  натижа муҳимроқ эканини сезиб қолади. Масалан, фарзандининг тўкилган сутни ҳеч шошмасдан, имиллаб артаётганини кўрган она, оқибатни бартараф этишда ташаббусни ўз кўлига олади. Демак, ота-оналарни ҳаракатга келтириш учун озроқ нолиш ёки ўзини мажолсиз кўрсатиш кифоя. Шунинг учун:

  1. Фарзандингиз дангасалигининг оқибатлари нималарни келтириб чиқаришини тушуниб етсин.

Масалан, қопқоғини ёпиб кўйиш ёдидан кўтарилгани туфайли фломастерлари қуриб қолган бўлса, янгисини сотиб олишга шошилманг. Бирор ҳафта қалам ёки бўёқлардан фойдалансин. Фарзандингиз ҳар гал хўрсиниб, янги фломастер олинса, яхши бўлишига ишора қилганида, сиз ҳам хўрсиниб, янгисининг узоққа етишига шубҳангиз борлигини айтинг. Келажакда ижодининг бу қийин даврини эслаб буюмларини авайлашни ўрганади.

  1. Фарзандингиздан мустақилликни талаб қилаётганингизда, мақсадга мувофиқлик қоидаларига таянинг.

Болангиздан ўйнаб бўлгандан сўнг ўйинчоқларини дарҳол йиғиб қўйишини сўраманг. Мактабгача бўлган ёшдаги болалар бир иш билан 15-20 дақиқа машғул бўладилар. Агар ҳар гал орасталик қилсалар, унда роботдан фарқлари қолмайди. Ётишдан олдин, қоронғида ўйинчоқларига қоқилиб кетмаслиги учун уларни йиғиб қўйишни илтимос қилиш болага кўпроқ тушунарли бўлади.

  1. Вазифаларнинг ҳажми ва моҳияти имкони борича аниқ тушунтирилиши лозим.

Масалан, «Йиғиб-териб қўй»нинг ўрнига, «Тушликдан сўнг идишларни столдан йиғиб қўй» денг. Шунингдек, ёрдамни кутмасдан мустақил равишда кийинса, вақтни тежаб ютиб қолинган вақтда мультфильмнинг ярмини кўриш, олтита расмни бўяш ва ҳоказоларни қилиш мумкинлигини айтинг.

Кўпчилик болалар ёшларидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятларини режалаштиришни билишмайди. Истакларини нимадан бошлаб, қандай амалга ошириш даркорлигини тушунишмайди. Мустақил ҳолда тайёргарлик кўриш болани шошилтириб қўйиши мумкин. У сочиқ ёки оёқ кийимининг қай бирини аввал олишини билмай, ҳамма нарсаларини бир жойга тўплаб, онасини кутади. Бундай ҳолатда болага қўшимча сабабларни эмас, балки топшириқни қадам-бақадам бажариш йўл-йўриғини кўрсатиш керак.

Шунинг учун кўргазмали қуроллар сифатида кетма-кетликни тасвирловчи расмлардан фойдаланинг. Бу каби «инфографика» маълум бир иш-ҳаракатнинг тартибини ёритиб беради. Масалан, кийим кийиш, боғчага отланиш ёки тиш ювиш каби кундалик вазифалар. Агар бундай шпаргалкада календарлардаги каби қизил тўртбурчак ромча бўлса, болага ундан фойдаланиш янада завқ бағишлайди. Каттароқ ёшдаги болалар учун эса магнитли эслатмаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Вазифалар кетма-кетлигини шеърдаги каби қофиялаб кўринг, масалан: «Қўлни совунлаб ювамиз, кейин сочиққа артамиз!» Бошида шеърни ўқиб, фарзандингиз билан бирор топшириқни бирга бажаринг. Бора-бора секин-аста ишни унинг ўзига қўйиб беринг. Қийналиб қолганида ёрдамингизни аяманг, чунки фарзандингиз шу тариқа мустақилликка ўрганади. 

манзил: Islamisemya.com  

Мавзуга оид мақолалар
Бу кyн биздa quotёлғoн apaфaquot, apaбчaдa эca quotтapвия кyниquot дeйилади.Зиёратчи юртдошларимиз Mинoдa тоату ибодатда давоми...

14:26 / 26.06.2023 453
«Эй ибни Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг» Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

03:58 / 27.11.2016 7173
 Тез кунларда кириб келадиган Рамазон ойини кутаётган Мусулмон юртларга назар ташлаган одам бизларнинг давоми...

02:44 / 11.02.2017 3435
Ҳаётга айтар сўзим...Сабр нима Ҳаётнинг қулоғига .Модомики Аллоҳ мен билан бирга экан, ҳаргиз эгилмайман,, деб давоми...

15:43 / 29.03.2020 3959