Қазога розилик – мўминнинг сифати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Ҳадиси қудсий)  

 Гувоҳлик бераманки,якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг қулим ва Расулимдир. Ким қазои қадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр қилмаса, берганларимга қаноат этмаса, Мендан бошқа худога ибодат қилаверсин.

Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса, гўё Мендан шикоят қилган бўлади. Ким бойнинг ҳузурига кириб, бойлиги учун унга тавозеъ этса, динининг учдан бирини кетказибди. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан уришиш учун найза олибди. Ким қабр устидаги шоҳни синдирса, Каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди. Ким қайси эшикдан еяётганига (яъни харом нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни қайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди. Кимнинг динида ўсиш бўлмаса, у ноқисликдадир. Ким ноқисликда бўлса, унинг учун ўлим яхшироқдир. Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос қолдиради. Кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди».

 

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

 
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади quotКутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни давоми...

21:15 / 14.08.2020 4575
  «Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил давоми...

08:00 / 18.05.2017 9599
Daily Timesнинг хабар беришича, Канада ва Британияга тааллуқли икки университет томонидан олиб борилган давоми...

08:36 / 05.02.2019 2290