Хуш келдинг, Рамазон!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон!

Марҳабо, эй ойларнинг, Шаҳаншоҳи, султони, Марҳабо, эй Аллоҳнинг, Чексиз лутфу эҳсони.

Кўп шукр Роббимизга, Етишдик яна сенга, Рўза, намоз, закот-ла, Бахтиёрмиз, бахтиёр.

Чиқиб бир қуёш каби, Юртимизнинг бахтига. Хуш келибсан, хуш келдинг, Кўнглимизнинг тахтига.

Кетади сен келганда, Руҳлардаги ғам, алам, Қиламиз ташрифинг-ла, Бутун мўминлар байрам.

Миноралар, жомеълар Сузади нур ичида, Ўқилар Каломуллоҳ, Хушу-ҳузу ичида.

Эмасдир ортиқ бугун, Пешонамиз ғам-алам. Хуш келдинг, эй муаззаз, Эй муборак Рамазон!

Мирзакаримова Нодирабегим Ҳусайн қизи таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
    Мавлойимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг муқаддас китобида айтади  «Ҳаж маълум ойлардир. Кимки давоми...

14:18 / 12.02.2017 3512
         Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо Ўқув машғулотларидаги муваффақиятимиз давоми...

07:01 / 11.09.2018 4259
Маҳрамият махфийлик ҳақида олимларнинг шарҳлари Аёлнинг маҳрам бўлган жойлари ҳақида олимларнинг давоми...

12:24 / 22.01.2017 3089
Эмизикли бола ўзига керакли бўлган оқсилларни она сути орқали тўлдиради. Кейинчалик эса бошқа овқатлар давоми...

04:02 / 08.01.2016 3598