Аёлингиздан ранжиманг...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чойингиз ёки қаҳвангиздан татиб кўраверадими? Ранжиманг, бу иши сизга ҳамма нарсанинг энг яхшисини илинганидан.

Болаларингиз билан бирга ўйнашингизни сўрайверадими? Малолланманг, бу иши унинг фарзандлар фақат «ўзиники» бўлиб қолишини хоҳламаганидан. Феълида сизга ёқмайдиган жиҳатлар борми? Норози бўлманг, сизда ҳам унга ёқмаган жиҳатлар йўқ эмас. Яхши пазанда эмасми? Ишонинг, бу камчилигини тўғрилашга ҳаракат қилади. Фарзандларингизнинг уй ишларига ёрдам беришингизни талаб қилаверадими? Аччиқланманг, бу ― оиладаги асосий одам сиз эканингизни болаларга уқтиришни хоҳлаганидан. Ўзи ҳақидаги фикрларингизни сўрайверса, жавоб беришдан эринманг. Бу – сизнинг фикрингиз у учун жудаям аҳамиятли бўлганидан. Ойна олдида кўп ўтирадими? Ғашингиз келмасин. Бу иши сизга янада чиройли кўринишни истаганидан. Ёмон одатлари кўпайиб бораётгандек туюляптими? Хавотирга тушманг, оқиллик ва мулойимлик билан уларни бартараф эта оласиз. Ўзи билмаса ҳам, уловни қандай бошқаришдан гапирадими? Силтаб ташламанг, бу иши сиздан доим хавотир олишидан. Айрим масалаларда тортишса, ғазаб отига минманг. Бу ― икковингиз учун ҳам яхши бўлишини хоҳлаганидан. Зеро, аёлингиз сиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек муносабат кутади: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муносабатда бўлувчиларингиздир», Термизий ривояти.

«Ҳидоят» журналидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Ҳовуз ёки сув турадиган идишга калтакесак тушиб қолса, сув нажосат бўладими Жавоб Калтакесакда ҳаром давоми...

15:21 / 17.02.2017 4410
Тасаввур қилинг ниҳоятда гўзал, серфайз, ҳар томонида боғу роғ бўлган бир шаҳар бор. Сиз бу шаҳарга давоми...

09:30 / 08.12.2016 3249
Тунда қоим бўлиш қиёмат кунидаги узоқ туришни енгиллаштиради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

16:41 / 02.02.2017 7622
Рус тилидан Шаҳноза Тўраева таржимаси    Икки эгизак онасининг қорнида суҳбатлашяпти бири иймонэътиқодли, давоми...

23:04 / 02.11.2017 4703