«Энг яхши китобхон» танлови
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" columns="2" ids="15685,15686"] «Энг яхши китобхон» танлови Ҳар йили 23 апрель санасида дунё бўйича « Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни» кенг нишонланади. Шу муносабат ила 18 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида тадбир бўлиб ўтди. Билим юртининг Ахборот ресурс маркази раҳбари Саиджалолова Меҳринисо китобга бўлган эътибор, китобларни яхши сақлаш, айниқса, Қурони Карим ва ҳадиси шарифга оид китобларни эҳтиром қилиш, гарчи тараққиёт асри бўлса-да, ҳар бир илмни камьютер, планшет ёхуд уяли воситалардан эмас, китоблардан ўқиб ўрганиш лозимлигини, китобнинг ўзгача файзи борлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, талабалар ўзларининг дарслик китобларига чизмаслик, саҳифаларини букламаслик, турли нарсалар тўкмасликлари яна бир бор эслатиб ўтилди. Маърузадан сўнг, «Энг яхши китобхон» танлови ўтказилди. Унга кўра, 3-курс талабаси Орифжонова Гулҳаё, 2-курс талабаси Маннобжонова Робия, 1- курс талабаси Аббосхўжаева Марям танлов ғолиби деб топилиб, қимматбаҳо китоблар билан тақдирланишди. Тақдирлашдан кейин ҳар бир курсдан одоби, хулқи, ўзлаштириши ва жамоат ишларида фаоллигига кўра бир неча талаба қизларга Айдарбек Тулеповнинг «Интернет таҳдидларидан ҳимоя»  китоби тақдим қилинди.

Билим юрти ўқитувчиси

Мираҳмадова Нодира

Мавзуга оид мақолалар
Интернетга қарашга юрагинг бетламайди. Ҳар саҳифада у зотнинг номи зикр қилинган, ҳар саҳифада у зотнинг давоми...

01:06 / 03.02.2017 4522
Агар сиз кечга бориб бир талай зарур ишларни бажаришга улгурмаганингиздан ўзингизни асабийлашган ҳолатда давоми...

11:58 / 28.12.2016 4759
Сайтимизнинг азиз мухлис ва мухлисалари Сизни қизиқтирган саволларга сайтимизнинг «Педагог маслаҳатлари» давоми...

08:17 / 11.03.2017 3186
Каттаю кичик бананли нонни бой таъми ва иштаҳани қўзғатадиган ҳиди туфайли яхши кўришади. Бу жуда оддий давоми...

07:54 / 29.11.2016 2751