Флоренцияда мега-масжид қурилиши режалаштирилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Флоренция раҳбарлари мусулмонлар учун янги уй қуриш ҳаракатидалар. Чунки шаҳарнинг марказий  жомеъ масжиди 1000 га яқин диндорларни сиғдиришга кичиклик қиляпти.

Ломбардия консерваторлар партияси янги масжидлар қурилишига чегаралар қўйган. Шунга қарамасдан, Тоскананинг Флоренция шаҳри, шаҳарнинг тарихий марказидан мусулмонлар учун мега масжид қуришни режалаштирмоқдалар. Чунки ҳозирги кунда мусулмонлар ибодатларини Борго Аллегрида жойлашган,  илгари гараж булган 400 метрлик ерда ўтказмоқдалар.

«Islamdag.ru» нинг «Thelocal.it».маълумотларига асосланиб хабар беришича, жума кунлари намозга келганларнинг аксари масжиддан ташқарида, кўчаларда намоз ўқишга мажбур бўладилар.

«Бу – ҳам масжидимиз, ҳам шаҳар шаънига ёмон таъсир қилувчи анчагина ачинарли ҳолатдир»,– дейди Флоренция имоми Иззедин Элизир «TheLocal» нашрига берган интервьюсида.

Бугунги кунга Флоренцияда учта масжид мавжуд бўлиб, Борго Аллегрида жойлашгани шаҳарнинг тарихий марказидаги ягона масжиддир. У диний кутубхона ҳамда илмий тадқиқотлар марказини ўз ичига олган.

Флоренция мусулмонлар идораси аъзоларининг шаҳар кенгаши раҳбарлари билан бўлган учрашувида янги масжид ва унга кўчиш масалалари муҳокама килинди. Шаҳар кенгаши мусулмонларга янги иморатни  бир ой ичида битиришларини ваъда қилди.

Кенгаш, шунингдек, каттароқ ва яхшироқ масжиддан ташқари, мусулмонлар учун майдони 7000 квадрат метр бўлган йирик Ислом маданияти марказини қуриш масалалари ҳам таҳлил қилинаётгани ҳақида хабар берди.

«Флоренция 30000 га яқин мусулмонларнинг ватанидир. Шунинг учун Ислом маданияти марказининг қурилиши айни муддао бўлади», – дейди имом Иззедин Элизир.

Ислом – мамлакатда миллионга яқин мусулмонлар яшашига қарамасдан, Италияда расмий ҳак-ҳуқуқларга эга бўлмаган ягона йирик диндир.

Манба: «islamdag.ru сайти».

Мавзуга оид мақолалар
 Россиянинг СанктПетербург шаҳрида 1910 йилда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ҳомийлигида вақф тарзида барпо давоми...

10:29 / 02.06.2018 2741
Ҳаж ва умра зиёрати учун электрон визалар Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги режалари доирасида турли давоми...

01:22 / 14.03.2019 2809
Тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Тўққизинчи куннинг ҳам ярми ўтиб бўлди. Сизларга айтсам, бугун ойим давоми...

16:14 / 04.06.2017 3429
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур» 12кун, Қўқон шаҳри

16:55 / 27.11.2014 3314