Бирлашган Араб Амирликларида бахт вазири тайинланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирлашган Араб Амирликларида икки янги: бахт ҳамда яхшилик вазирлари тайин қилинди. Бу икки лавозимни аёллар эгаллашди.

Бирлашган Араб Амирликларининг бош вазири  Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум мамлакатнинг вазирлар кенгашидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди. 2004 йилдан бери Ташқи Савдо вазири лавозимини эгаллаб келган Лубна бинт Холид ал-Қосим  (Lubna Bint Khalid Al Qasimi) яхшилик вазири этиб тайинланган. Бош вазир идораси раҳбари Ухуд ал-Руми (Ohood Al Roumi)  эса бахт вазири қилиб тайинланди.

Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум янги лавозимларни эълон қилар экан,  яхшилик – Бирлашган Араб Амирликларининг маънавий қадрияти  эканлигини изоҳлади. Бахт эса фақатгина орзу-истак эмас, балки давлат даражасида таҳлил қилинадиган тегишли бўлган  лойиҳаларнинг йиғиндиси – мақсади бўлиши кераклигини таъкидлади. «Бу – муваффақиятлар сари янги қадам ва биз Аллоҳдан халқимиз ҳақида қайғуришимизда мадад сўраймиз», – дейди премьер.

 Бирлашган Араб Амирликларида умумий  бешта  аёл вазир лавозимини эгаллашган:

  1. Шамма ал-Мазруи ёшлар иши бўйича вазир лавозимида.
  2. Нура ал-Кааби – Давлат Федерал миллий кенгаш ишлари вазири.
  3. Ухуд ал-Руми – Бахт вазири.
  4. Жамила Салом ал-Мухаири – Умумтаълим вазири. Бирлашган Араб Амирликларида умумий учта таълим вазирлари бор.
  5. Ноила ал-Авар – Ижтимоий тараққиёт вазири. Уч фарзанднинг онаси бўлиб, олдин Вазирлар маҳкамасининг бош котиби лавозимини эгаллаган.

2015 йил Дунёнинг «энг бахтиёр» мамлакатлари рейтинги  (World Happiness Report) ичида Араб Амирликлари 20-ўринни эгаллашган. Биринчи бешликка – Швецария, Исландия, Дания, Норвегия ҳамда Канада кирган. Қизиқарлиси шундаки, халқининг ялпи бахтиёрлик кўрсаткичига эга бўлган Бутан, Нигерия ва Озарбайжон орасида жойлашиб,  атиги 79 ўринда турибди. Россия эса 64 ўринда.

                        манба: «nat-geo.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvFA1PhiH0owMembed

10:12 / 27.10.2016 5255
Muslimaat.uz ҳақида httpswww.youtube.comwatchvLoHWqotEQUampfeatureyoutu.be

22:22 / 23.10.2017 2988
Сайтимизнинг азиз мухлис ва мухлисалари Сизни қизиқтирган саволларга сайтимизнинг «Педагог маслаҳатлари» давоми...

08:17 / 11.03.2017 3185
Зиёратга келган кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар Туянгни нима қилдинг Аллоҳга давоми...

17:32 / 01.01.2017 3851