Dolce & Gabbana ҳижоблар тикишмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё муслималарига хушхабар

d 3

Ва ниҳоят! Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том маънода тўппа-тўғри. «Dolce and Gabbana» маркаси муслималар учун мўлжалланган кийимлар тўпламини ишлаб чиқармоқда. Доменико ва Стефано анъанавий ҳижоб ҳамда абаяларни ўзларининг услубларига хос бўлмиш гулли безаклар, ярим қимматбаҳо тошлар, ипак тўрлар ва аппликациялар билан бачканаликдан қочган ҳолда бойитганлар. Дизайнерларнинг  бу тўпламда ислом маданиятига бўлган юқори даражадаги эҳтиромларини кўриш мумкин.

Тўпламдаги кийимларга қўшимча қилиб бир қатор аксессуарлар ҳам яратишган. Масалан, гулли декорга бой бўлган, катта ойнали, қуёшдан сақловчи кўзойнаклар ҳамда судралувчилар терисидан тайёрланган, классик кўриниш ва шаклларга эга бўлган сумкалар.

Яқин Шарқ йўналиши бежиз танланмаган. Бу ҳолат мусулмон аёлларнинг италян брендларига бўлган қизиқишларига нисбатан ўзига хос жавобдир. «Dolce and Gabbana»нинг  савдо кўрсаткичи,  айнан,  Яқин Шарқда юқори  натижалар беряпти. Бу йил ҳам кўрсаткичлар,  хусусан,  янги тўплам борасида, янада баланд бўлиши кутилмоқда. Қолган дизайнерлар  ҳам «Dolce and Gabbana» маркасидан  ўрнак  олишса,  нур  устига  нур  бўлар  эди.

                                                                                                                                                     манба:vogue.ru

Мавзуга оид мақолалар
Ҳазратимиз халқимизга Аллоҳ таолонинг муборак китобини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

17:36 / 04.06.2023 1223
Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. давоми...

23:08 / 20.06.2023 1326
Доктор Жагдиш Aнанд Рой Канададаги таниқли офтальмологлардан бири ҳисобланади. Доктор ҳиндуизм динига давоми...

20:22 / 14.10.2020 1830
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима давоми...

17:00 / 13.06.2020 3590