Ҳижоб: Шарқдан Ғарбга саёҳат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги пайтда мода оламида айнан муслималарнинг одатий кийими билан боғлиқ  бир қанча ўзгаришлар юз берди. Бу, аввало, оммабоп кийим-кечак ишлаб чиқарувчи катта корхоналар тўпламларида ҳижоб элементларининг пайдо бўлишидир.

Масалан, Uniqlo лондонлик рассом ва мода маслаҳатчиси (фэшн-блоггер) Хана Тажима билан биргаликда янги тўплам яратди. Тўпламга кенг шим ва енги узун яктаклар, узун этакли кўйлаклар ва албатта, рўмоллар кирган. Эътиборга лойиқ тарафи шундаки, бундай кийимлар нафақат муслималар,  балки замонавий модани хуш кўрувчилар талабларига ҳам мос келади.

Яқинда H&M ширкати модел Мэрайя Идрисси иштирокида кузги тўпламнинг реклама ролигини суратга олди. Роликда модел қиз оқ рангли яктак, оч пушти рангли пальто ва қора кенг шимда, бошига эса бўйнини беркитиб турувчи, пальтога мос палантин (хотин-қизлар елкага ташлаб юрадиган мўйна ёки духоба шарф) ўраб чиққан. Идрисанинг айтишича, мода оламининг асосий йўналишларида ҳижоб  элементларининг пайдо бўлиши катта ютуқдир.

Oscar de la Renta, DKNY ва Tommy Hilfiger каби модалар уйлари ҳам ўз тўпламларида муслималарнинг  кийимларига  қизиқиш билдирмоқдалар. Таниқли актриса Анджелина Джоли  эса Покистонга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хайрия ишлари вакили сифатида борганида, ташрифи давомида ҳижоб ўраб юрган.

Яқинда АҚШнинг Ратгер университетида ҳижоб ўровчи Халима Маҳмуд, ўз муассасанинг энг чиройли талаба қизи деб тан олинган.

2015 йилнинг сентябрь ойида Филаделфияда муслималар мода намойиши бўлиб ўтган. Ундан мақсад жўяли, яъни узун, кенг ва умуман, одоб-аҳлоқ доирасидаги  кийим ҳам гўзал бўлиши мумкинлигини кўрсатиш эди. Турли мамлакатлар бўйлаб муслима модельерлар кўпайиб бормокда. Улар ўз навбатида кўйлаклар, костюмлар, бош кийимларнинг ҳар хил янги услубларини яратишмоқда. Бундай дидли, шу билан бирга анъанавийлигини йўқотмаган кийимларни тарғиб этаётган мода маслаҳатчилари ҳам кўп.

Швецияда яшовчи Иймон Алдебе дин аҳкомларига қаттиқ риоя қилувчи оилада катта бўлган. Болалигидаги хотираларидан эслашича, онаси ва дугоналари дўконлардан чиройли ҳамда сипо кийим топишга қийналар эдилар. Шунинг учун доим бир хил бичимдаги кийим ва хира рўмолларда юришга мажбур бўлишган. Катта бўлгач,  Иймон Алдебе машҳур дизайнер бўлиб етишди. Ҳозирда у муслималар учун замонавий услубдаги кўйлак ҳамда бош кийимлар яратмокда.

манба: «musulmanka.ru»

Мавзуга оид мақолалар
Жаннат оналар оёғи остидадир Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди Бир давоми...

16:31 / 08.02.2017 4707
УЧ КАРРА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ Ўнинчи мактуб Бизга яхши оналарни беринглар, биз яхши одамлар бўлиб давоми...

06:22 / 28.03.2017 2958
Саудия Арабистонининг илк суратларидан ҳисобланган Муҳаммад Содиқ Бей томонидан 1881 йилда суратга олинган давоми...

06:10 / 03.04.2019 1671
Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Набий Роббингиз золим зотми ёки давоми...

10:55 / 18.01.2018 7451