Гулкарамли шўрва
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Карам шўрвалар жуда ҳам майин ва енгил таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва қадди қоматига эътибор қилиб юрадиган аёллар учун айни муддао. Тадқиқотларга кўра, оддий овқатдан кўра шундай пюре шўрвалар тез ҳазм бўлиб кетмай, одамни узоқ вақт тўқ тутади.

Масаллиқлар: 4 киши учун: • 1 та гул карам (400-500 гр) • 2 та ўртача катрошка • 1 та пиёз • 200 мл сут • 100 мл қаймоқ • туз, мурч Тайёрланиши: 1. Пиёзни майда тўғраб, сариёғ ёки ўсимлик ёғида қовуриб оламиз. 2. Идишга сув солиб тозаланган ва паррак қилиб тўғралган картошкани солиб, 5 дақиқа қайнатамиз. 3. Карамларни гул бўлакчаларига бўлиб (яхшилаб ювиб), картошкага қўшамиз. Сутни ҳам солиб, 7-10 дақиқа қайнатамиз. 4. Пиёз, пишган сабзавотларни суви билан блендрда пюре ҳолатига келтирамиз. 5. Идишига қайтариб солиб, қаймоқ, туз, мурч қўшиб, қайнаб чиққач, оловни ўчирамиз. Қўшимча: • Агар брокколи топа олмасангиз, шу миқдорда гул карам ишлатишингиз мумкин. Масаллиқларни ва ҳажмини таъбингизга кўра ўзгартиришингиз мумкин. • Хоҳласангиз, сабзавотларни фақат сутда қайнатишингиз ёки кўпроқ қаймоқ қўшишингиз ҳам мумкин.
Мавзуга оид мақолалар
 манба httpumma.newsbolshetynepropustishutrennyuyumolitvu  Тонг. Уйқунинг энг ширин пайти Ўриндан турмасдан яна озроқ тушлар давоми...

07:25 / 17.09.2018 3853
Лаҳннинг луғавий маъноси майл ва четланишдир. Истилоҳда эса Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган давоми...

06:12 / 26.10.2016 3805
Мен сизнинг жажжингиз митти қизалоқ, Қалбингиз остида уняпман хушчоқ, Туғилиб, давоми...

07:36 / 19.02.2019 2369
Рамазон Келаётган меҳмонлар ичра, Энг қутлуғи бўлсин Рамазон. Саҳарлигу ифторликда Масжидларда давоми...

16:21 / 18.11.2016 3366