Шоколадли блинчик торт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар:

Блинчикка: 4 дона тухум, 1,5 стакан сут, 1 стакан сув, 2 стакан ун, 0,5 стакан какао кукуни, 6 чой қошиқ сариёғ, 2 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ ванилин;

Ичига: кўпиртирилган қаймоқ , ўзингиз ёқтирган бирор шоколад пастаси ёки мураббо, жемдан фойдаланишингиз мумкин. Тайёрланиши: блинчиклар учун масаллиқларни блендерда 10 сония кўпиртирамиз ва тайёр бўлган хамирни 1 соатга музлатгичга қўямиз. Қиздирилган товага сариёғ қуйиб, блинчикларни пишириб оламиз. Пиширилган блинчикларнинг ҳар бирининг орасига аввал шоколадли паста, кейин кўпиртирилган қаймоқни сурамиз. Шу тарзда давом этамиз. Торт устини ўзингизга маъқул келадиган қилиб безатишингиз мумкин. Таъбга қараб ёнғоқ ёки майдаланган шоколаддан фойдаланишингиз мумкин.

«Шедевры кулинария» саҳифасидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
«Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар,шоядки, раҳм қилсангиз»,  Нур давоми...

03:53 / 08.10.2016 8593
Алҳамдулиллаҳ, айни пишиқчилик мавсумидамиз. Шу кунларда кўплаб уй бекаларимиз пишиб етилган меваю давоми...

11:00 / 10.11.2019 5204
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Маъқал ибн Ясардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

16:07 / 21.03.2017 3595