Ҳайит дастурхонига
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум азиза ва муслима опа-сингилжонлар! Барчаларингизга Ийд Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Албатта, ҳайит байрамини чиройли тузалган дастурхонларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шуни инобатга олган ҳолда, сиз, азизалар учун бир неча ҳайит ширинликларининг тайёрланишини тақдим қилмоқчимиз.

Ушбу ширинликлар оила аъзоларингизга ва айниқса, кичкинтойларга ёқади, деб умид қиламиз. Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

Қуш тили 

Масаллиқлар: 6 дона тухум, 150 гр шакар, ун

Тайёрланиши: тухумнинг ҳаммасини бир идишга чақиб, озгина аталаб олинади. Кейин шакар қўшиб, шакар эригунича кўпиртирилади. Сўнг юмшоқроқ, лекин қўлга ёпишмайдиган хамир бўлгунча, ун солиб хамир қорилади.

Тинган хамирни 2 ёки 3 мм қалинликда ёйиб, ундан ўлчами гугурт қутисидек ёки ундан сал каттароқ кесмалар кесиб олинади. Кесаётганда оддий пичоқ эмас, балки махсус изли кескичлардан фойланиш мақсадга мувофиқ. Кесиб олинган хамирлар пишириш учун қиздирилган ёғ тафтини ҳис этишади. Ёғ тўла қозонга тушганда бу ажойиб қуш тили ҳажман катталашиб, бир озгина сарғиш тусга киради. Сарғиш рангга эга бўлиши билан дарров човлида ёғини сиздириб, қозондан кўтариб оласиз. Ёғи силқигач, кимдир шунчаки ўзини, кимдир шакар кукуни сепган ҳолда дастурхонга тортиши мумкин.

Бўғирсоқ

Масаллиқлар: тенг миқдорда ёғ ва сут. Масалан, 1 пиёла ёғга 1 пиёла сут. Ёғни таъбингизга қараб маргарин, қўй ёғи ёки иккаласидан аралаштириб фойдаланишингиз мумкин. Озгина туз ва юмшоқ хамир бўлгунча, ун керак бўлади.

Тайёрланиши: хамир бироз тиндирилгандан сўнг майда зувалачаларга бўлинади. Бўғирсоқларга шакл бериш учун майда тишли қирғич ёки човлига ботирилади. Қизиб турган ёғда қизил тусга киргунча пиширилади ва човлида ёғини сиздириб олинади.

Ўрама

Масаллиқлар: 3 та тухум, бир чимдим ош содаси, қаттиқ хамир бўлгунча ун керак бўлади.

Тайёрланиши: қаттиқ хамир катта ўқловда бир текисликда юпқароқ ёйилади. Сўнгра хамирни тасмасимон шаклда кесилади. Кесилган хамирлар ёғга солишдан олдин қўлга 3 қатор ўралиб, кейин ёғга ташланади. Салгина сарғиш тусга кириши билан қозондан сизиб олинади. Хамир юпқалиги учун дарров пишади.

Мавзуга оид мақолалар
У Зотнинг сенга эҳсони бор бўла туриб, Унга ёмонлигинг давом этиши сени астасекин олиш бўлишидан давоми...

13:16 / 24.04.2019 4240
gallery linkfile ids3771,3770,3767 Конференция учинчи кунининг эрталабги қисмида Кувайт давлатидан ташриф буюрган Ислом давоми...

05:44 / 30.01.2017 3057
Агар бирор аёлда ёмон иш қилганидан кейин ҳомила пайдо бўлсаю, ўз айбини яшириш учун уни ўзининг никоҳий давоми...

05:44 / 24.01.2017 4023
Азиз ойижон, мана фарзандли бўлиб, ОНАлик мақомига эришдингиз, лавозимингиз ўзингизга насиб этсин. Энди давоми...

06:16 / 25.01.2017 9539