Тандир варақи сомса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сомсанинг ушбу тури шаҳар аҳолиси ўртасида анча қадимдан келиб чиққан бўлиши керак. Чунки ҳафсала билан бемалолчиликда тайёрлашни тақозо қилиши ва тузилиши ҳам чиройли – тўрт шаклда, хўрандага эстетик завқ берадиган қилиб ясалиши каби омиллар, бунга ишора қилади.Тандир варақи сомсаси тўй, байрам ва катта меҳмондорчилик издиҳомларида асосий маза ҳисобланади.

Оддий хамир тайёрлайсиз, ўраб 10 – 12 минут тиндириб олгач, ўқлов ёрдамида 1 — 2 мм қилиб ёясиз. Ёйманинг юзига эритилган мол ёғи суркасангиз, у дарҳол тўнглайди. Ана шундай ёймани рулон қилиб ўрайсиз, ёғ томони ичида қолади.

Рулондан эни 5 см келадиган тўгаракчалар кесасиз. Ҳар бир тўгаракчани бармоқ билан текислаб, жува ёрдамида 2 – 3 мм келадиган қилиб ёйсангиз, қатлама жилд ҳосил бўлади. Жилдлар ўртасига 1 ош қошиғида қийма солиб, хоҳ юмалоқ, хоҳ учбурчак, хоҳ тўртбурчак, хоҳ квадрат шаклида бўлган сомсалар тугасиз. Тўгарак ёйма ана шу хил шаклида сомса тугиш учун энг қулай ҳисобланади. Сомсаларни тандирга ёпиб ёки патниси ёғланган духовкага қўйиб, пиширасиз. Дастурхонга ликопчаларда тортилади. Ушбу сомсани иссиғида ҳам, совиганда ҳам эмас, илиғида истеъмол этиш лаззатли бўлади.

Масаллиқ: хамири учун 500 гр оқ ун, 1 стакан сув, 1 чой қошиғида туз, 50 гр мол ёғи (ёймага суртиш учун); қиймаси учун 400 гр гўшт, 50 гр думба (чарви) ёғ, 300 гр пиёз, 1 чой қошиғида туз ва мурч керак бўлади

Мавзуга оид мақолалар
Ота шундай ҳикоя қиладиquotУйимизда фарзандларим билан бир эҳсон қутиси ташкил қилгандик. У пайтда улар ҳали давоми...

17:17 / 03.08.2023 1813
Аллоҳнинг бандаларига фазли Аллоҳ таоло бандаларини кўпгина неъматлар ва фазллар билан неъматлантириб, давоми...

05:18 / 11.06.2019 4720
Кунлар илий бошлаши билан қизлар кийим танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак, деб огоҳлантиради Тюмен давоми...

13:54 / 21.12.2016 2361
БУГУННИНГ ҚАҲРАМОНИМуҳтарама мухлисалар Сизнинг эътиборингизга қория Гита Резаханова билан олиб борилган давоми...

17:54 / 10.05.2020 3911