Шайдосиман Расулнинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайдосиман Расулнинг Шунча аср ўтса ҳам, Шайдолигим иймондан Шунинг учун кўзда нам   Қай замонда бўлмасин Қабохатда қолса олам, Маёқ бўлиб ёритгай Йўл боши Расул Акрам   Туз бўлмаса таомда, Бўлмагандай асло таъм Расулуллоҳ сабаби ила Қуръонимиз бўлди жам   Бандаликнинг қомуси Қуръонимда мужассам. Қандай риоя қилмоқни Ўргатар имоми Аъзам   Аллоҳ илмин шарбатин Расулимдай симирсам, Аллоҳнинг ҳақлигини Гумроҳларга билдирсам,   Қудратин улуғлигин Билса эрди ҳар одам, Бешукр юрмас эди Келган ҳар оғир ғам   Зикр этса ҳар дамда, Бандаси бўлмагай кам. Буни барча билсайди, Жахолат бўларди барҳам.   Истиғфор айтсакда кам-кам, Кўп қилиб ёзгай қалам. Ношукр банданинг хатто Қабрига ёнмагай шам   Аллоҳ чорлаб ҳаж фарзин Каъбани тавоф этсам, Лаббайка деб баралла Чин динда сано айтсам
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман» деган хавотирли хаёл билан банд давоми...

06:43 / 25.01.2017 4182
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг қайси кунида туғилганлар А Пайшанба Б Жума С давоми...

14:00 / 27.10.2019 2126
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим 2012 йил июнь ойи мен турмуш ўртоғим билан онкология диспансерига, бундан икки давоми...

09:01 / 25.01.2017 5900
Фақиҳ Марузийдан ривоят қилинишича, у киши ўз хожаларининг боғида узоқ йиллардан бери ишлар эканлар. давоми...

15:38 / 27.02.2017 5283